Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
19.07.2016

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Метрода кетаётиб, икки аёлнинг берилиб суҳбатлашаётганига гувоҳ бўлдим. Уларни ўйлантираётган масаланинг ечими қандай бўлишига қизиқиб, мен ҳам суҳбатга қўшилдим.

Ўзини Шаҳодат Иноғомова деб таништирган аёлнинг айтишига қараганда, акаси уй-жойини кичик набирасига мерос қилиб қолдирмоқчи бўлибди. Буни эшитган фарзанд­лари бизнинг ҳам бу уйда ҳаққимиз бор, дея ўз улушини талаб қилиб, меросни ҳаммага тенг тақсимлаб беришни сўраётган экан.

Қизиқишим кучайиб мен ҳам Шаҳодат опага қўшилиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Олмазор туман кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига бордим. Шу баҳонада қабулхона ­фаолиятини бевосита кузатиб, ўргандим.

Мурожаатни тинглагач, ЎзХДП Олмазор туман кенгаши раиси Камолиддин ­Акромов бизни 11-сон нотариал идора томон бошлади. Камолиддин аканинг айтишига кўра, бу юридик идора ҳафтада икки маротаба партия Жамоатчилик қабулхонасига амалий, ҳуқуқий бепул ёрдам кўрсатади. Ҳуқуқшунос Раҳима ­Жўраева мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат берди. Шу тарзда электорат вакилини ўйлантирган саволга жавоб топилди.

Қабулхонага мурожаат қилувчи фуқаролар кам эмас. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ярмида бу ерга 37 мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксария­ти пенсия таъминоти, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, болаларни боғчаларга жойлаш, коммунал соҳа, кредит олиш ҳамда тумандаги ички йўл­ларни таъмирлаш каби масалалар билан боғлиқ.

Ҳар бир мурожаат партия фаоллари ва депутатлар томонидан пухта ўрганилиб, уларнинг аксарияти тегишли идора ва ташкилотлар ёрдамида ҳал этилибди, қолганларига юридик маслаҳатлар берилмоқда.

— Туман ҳудудидаги баъзи бир кўчаларда ёритиш мосламалари йўқлиги аҳолига ноқулайликлар туғдириб келаётган эди, — дейди Камолиддин Акромов. — «Тараққиёт», «Себзор» маҳаллаларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар шу масала бўйича мурожаат қилди. Мурожаатни ечиш учун депутатларни жалб қилдик. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари жўнатилди. Энг муҳими, интилишларимиз бесамар кетмади. Бугун бу маҳаллалардаги кўчалар ёритиш мосламалари билан таъминланди.

Партиянинг иши қачон кўринади? Қачонки, партия ташкилоти ва депутат бир ёқадан бош чиқариб ишласа. Олмазор туман кенгаши мурожаатларни ҳал этишда бу борадаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлдик.

Масалан, яқинда туманда истиқомат қилувчи Матлуба Тоҳирова соғлиғини тиклаш масаласида мурожаат билан келган. Туман партия кенгаши кўмаги билан унга зарур бепул тиббий ёрдам кўрсатилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Туманда 58 маҳалла бор. Бир ойда икки маротаба ҳудудларда депутатлар билан учрашув ташкил этилади. Аҳамиятли жиҳати, партия вакиллари қабулхонага ким, қачон мурожаат қилади, деб кутиб туришмаяпти. Депутатлар билан бирга сайлов округларига чиқиб, кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ташкил этил­япти.

— Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиямиз фракцияси аъзоси Шуҳрат ­Мамажонов туманимизда бўлди, — дейди туман партия кенгаши раиси ўринбосари Мирзоҳид Жўраев. — Партия ташкилотлари ҳамкорлигида кўчма Жамоатчилик қабулхонаси ташкил этилди. Икки кун давомида туман кенгашимизда парламентдаги вакилимиз фуқароларни қабул қилди. Маҳалламиз аҳли билан бевосита мулоқотда бўлди. Қатор мурожаатлар тушди. Ҳозир депутат ва партия ташкилоти уларни ечиш бўйича иш олиб бормоқда.

Юқоридаги фикрлар ва мисоллардан кўриниб турибдики, бугун Жамоатчилик қабулхоналари фаолия­ти электорат билан ишлашнинг самарали воситаларидан бири сифатида тобора такомиллашмоқда. Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўрганиш, одамларга ёрдам бериш орқали кенг жамоатчилик билан алоқа ўрнатиляпти, жойларда юзага келаётган муаммолар бартараф этиляпти.

 

Зайнура ТОШМУРОДОВА



DB query error.
Please try later.