19.07.2016

ДЭВИС КУБОГИ: ЎЗБЕКИСТОН — ХИТОЙ — 3:2

Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактаби кортларида норасмий жаҳон чемпионати — Дэвис кубогининг Осиё ва Океания минтақаси биринчи гуруҳ учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси хитойлик ракеткачиларга қарши баҳс юритди.

Дастлабки куни мухлислар икки учрашув гувоҳи бўлишди: Фаррух Дўстов — Зе Жанг — 1:3 (6/1, 4/6, 4/6, 2/6), Денис Истомин — Ди Ву — 3:0 (6/4, 6/4, 6/2).

Иккинчи куни ўтказилган жуфтлик баҳс­ларида Денис Истомин ҳамда Фаррух Дўстов «дуэти» хитойлик Маохин Гонг/Же Лиларни енгди — 3:1 (6/3, 3/6, 6/3, 6/4).

Кейинги босқич йўлланмаси тақдири сўнгги кунги баҳсларда ҳал бўлди. Дастлаб кортга Денис Истомин ва хитойлик Зе Жанг тушди — 2:3 (6/3, 5/7, 6/2, 1/6, 4/6).

Охирги учрашувда Фаррух Дўстов мутахассис ва мухлисларимиз ишончини оқлади. Хитойлик Ди Вуга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз рақибини уч сетда ҳам мағлубиятга (7/6, 6/3, 7/6) учратиб, терма жамоамизнинг 3:2 ҳисобидаги умумий ғалабасини таъминлади.

 

Мадина АЛЛАЁРОВА



DB query error.
Please try later.