Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.07.2016

ДЕПУТАТЛАР ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚДИЛАР

13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар илгарироқ сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Қонунчилик палатасининг қўмиталари мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.

Парламент аъзолари ўз ишларини янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама этишдан бошладилар. Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида бир гуруҳ депутатлар томонидан киритилган.

Ўзбекистонда мустақилликнинг илк кунлариданоқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш масалаларига катта эътибор берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Мустаҳкам қонунчилик базаси мазкур соҳанинг самарали ривожланишига хизмат қилмоқда. Бугунги кун воқеликлари мавжуд нормаларнинг такомиллаштирилишини тақозо этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, ушбу янги таҳрирдаги ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий мақсади ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу ўсимлик дунёсининг турлари таркибини ҳамда биологик хилма-хилликнинг таркибий қисми сифатида ўсимлик дунёсининг генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш борасидаги вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, қонуннинг қабул қилиниши ўсимлик дунёси объектларининг турлари камайиб бориши ёки йўқолиб кетишининг олдини олиш ва сабабларини бартараф этишга, улардан илмий асосланган ҳолда оқилона ва барқарор фойдаланилиши ҳамда такрор кўпайтирилишини таъминлашга, юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади.

Мажлис қизиқарли баҳс тарзида ўтганлиги мазкур ҳуқуқий ҳужжатни атрофлича муҳокама этиш имконини берди. Сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқди.

— Фракциямиз давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тартибга солувчилик ролини мустаҳкамлаш, ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш учун изчил ҳаракат қилмоқда, — дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг аъзоси АксавлиТумишова. — Қонун лойиҳасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ушбу соҳадаги ваколатларини аниқлаштирувчи нормаларни киритиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга мамлакатимиз ҳудудида ўсимлик дунёси объектларининг савдосини ҳамда уларни республикамизга олиб киришни давлат томонидан тартибга солишни назарда тутувчи нормаларни киритиш ҳам муҳимдир. Шунингдек, фракция ҳавола нормаларини қисқартиришга эътибор қаратди, бу ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Сўнгра депутатлар бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама этди.

Депутатлар таъкидлаганларидек, ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг долзарблиги шундаки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида мавжуд норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар матнларидан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ижрочилар ва аҳолининг тезкор ҳамда кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилгандир. Лойиҳанинг қабул қилиниши ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароит яратади, бу эса аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ушбу қонун лойиҳаси кўриб чиқилганидан сўнг овозга қўйилди, унинг натижаларига кўра депуталарнинг кўпчилиги дастлабки киритилган қонун лойиҳаси учун овоз берди.

Амалий музокара давомида қуйи палата аъзолари, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Қонун лойиҳаси ветеринария соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Депутатлар фикрига кўра, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этишга, шунингдек, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларида қўлланилган атама ва тушунчаларнинг бир хил қўлланилишини таъминлашга хизмат қилади.

Депутатлар, шунингдек, «Суд экс­­пертизаси тўғрисида»ги Ўзбекис­тон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасига эътибор қаратдилар. Ушбу тузатишлар махсус ва ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган ўқув дастурига мувофиқ суд экспертларининг малакасини ҳамда ҳуқуқий билимларини вақти-вақти билан оширишнинг ягона тизимини жорий этишга қаратилганлиги таъкидланди. Қонуннинг қабул қилиниши суд экс­пертизаси масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормалари самарали ва бир хил қўлланилишига хизмат қилади, шунингдек, суд экспертларини тайёрлашни ташкил этишда ва малакасини ошириш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш, суд экспертизаси натижадорлигини ошириш имконини беради.

Шунингдек, парламент аъзолари ўз ишларини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларга, «Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиққан ҳолда давом эттирдилар. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Жумладан, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни акциядорлик жамиятлари устав фондидаги улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокида ташкил этилишини назарда тутувчи алоҳида қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар умумий юрисдикция судларида ва хўжалик судларида чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг давлат божини тўлашдан — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича озод қилинишини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар акциядорлик жамиятлари учун — устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 15 фоиз бўлганда қўлланилишини назарда тутади.

Музокаралар натижаларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллади ва уларни биринчи ўқишда қабул қилди. Тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмиталарга топширилди.

Мажлис давомида парламент қуйи палатаси аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати

(Материал қисқартирилган ҳолда берилмоқда)



DB query error.
Please try later.