Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
12.07.2016

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР — ПАРТИЯМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ТАЯНЧИ

Бугун сиёсий партиялар жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган ҳаётий таклифларни илгари сурмоқда. Ушбу жараёнда бошланғич ташкилотлар ташаббускорлиги алоҳида ўрин тутади. Зеро, БПТ электорат билан бевосита ишловчи, жойлардаги ижтимоий муаммолардан хабардор бўғиндир. Унинг фаолиятини кучайтириш ор­қали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғояларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришади.

Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан илғор бошланғич ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўқув амалий семинар ўтказилди.

Унда ЎзХДП Марказий Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, БПТ раислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш учун, аввало, уларнинг етакчиларини қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатишдан манфаатдорлигини ошириш керак, — дейди ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Меҳрож Дархонов. — Етакчиларда тажриба етишмаса, аъзолар билан ишлашни билмаса, бошланғич ташкилотларда иш юришмайди. Демак, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларни кўпроқ қу­йида ташкил этиб, етакчилар учун ўзаро тажриба алмашиш имкониятини беришимиз лозим.

Сиёсий партиянинг жамиятдаги таъсир кучи — бошланғич ташкилотлари фаолиятига бевосита боғлиқ экани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга оширишда, айниқса, электорат муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда бошлан­ғич ташкилотларга суянади.

— Партия ғоясини кенг тар­ғиб қилиш, сайловчиларга янада яқинроқ бўлиш, ЎзХДП электорати билан ишлаш усулларини такомиллаштириш, қуйи бўғинлар етакчиларининг билим ва малакасини ошириш борасида туман кенгашимиз томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда, — ­дейди ЎзХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси Латифжон Мансуров. — Тадбирлар ва ўқув-семинарларда электорат билан ишлаш, партия ғоясини аҳолига чуқур етказиш, бунда тарғибот ишлари олиб боришнинг ноанъанавий шаклларидан самарали фойдаланиш ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда.

— Сайловда аҳоли катта ишонч билдириб, депутатни сайлаган, — дейди «Нозима люкс-сервис» МЧЖ директори, туман Кенгаши депутати Гул­чеҳра Ўтбосарова. — Бугун сайловчилар берилган ваъдалар асосида ўз вакилларидан амалий иш кут­япти. Бу ишончни оқлаш, одамлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуши янада фаровон бўлишига кўмаклашиш ҳар бир депутатдан катта масъулият талаб этади. Шу мақсадда сайловчилар билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қиламан. Иложи борича ҳар ҳафта улар билан учрашаман. Депутатлик фаолиятим давомида бир нарсага амин бўлдимки, аҳоли мурожаатларига юзаки ёндашиб бўлмайди. Бизга одамлар мурожаат қиляптими, демак, уларни нимадир ўйлантиряпти, қандайдир қийинчиликка учраяпти ёки бўлмаса ҳудудда ҳал қилинадиган ­муайян масалалар бор. Уларни вақтида ўрганиш, кечиктирмасдан бартараф этиш эртага рўй бериши мумкин бўлган катта муаммоларнинг олдини олишга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.

— Шифохонамизда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бошланғич партия ташкилоти 2014 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда сафимизда 300 нафар партия аъзоси жамланган, — дейди Юқори Чирчиқ туман марказий шифохонаси шифокори Муҳиддин Норматов. — Ҳар йили партия сафига янги аъзолар келиб қўшилмоқда. Жорий йилда ҳам ёш ходимлардан 15 нафари Ўзбекистон ХДП аъзолигига қабул қилинди. Бошлан­ғич партия ташкилотимизда партиянинг юқори ташкилотлари билан муносабатлар яхши йўлга қўйилган.

Партиямиз тизимидаги бошланғич ташкилотлар етакчиларини тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш мақсадида жойларда сиё­сий ўқув-семинарлар ташкил этиляпти.

Дарҳақиқат, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятидаги устувор вазифалардан бири — аъзолар, тарафдорлар ва электорат вакилларининг ҳуқуқий билими ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат. Бу борада амалий иш олиб борган қуйи бўғин, шубҳасиз, пар­тия­нинг мустаҳкам таянчига айланади.

Ўқув машғулотларида депутатлар бошланғич ташкилотлар ва партия гуруҳларининг долзарб ижтимоий масалаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлигини ривожлантириш йўналишлари хусусида фикр алмашди.

 

Наврўз ШОДМОНҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.