29.06.2016

ХАЛҚАРО СТАНДАРТ, СИФАТ

бош мақсадимиз

Халқаро стандартлар асосида сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича бир қанча қонуности ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги «Корхоналарда халқ­аро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бош­қариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2009 йил 19 июндаги «Республика корхоналарида халқаро стан­дарт­ларга мувофиқ бўлган сифатни бош­қариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Президентимизнинг 2012 йил 26 мартдаги «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экс­портга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳам мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг дунё бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилгандир.

Юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва сифат жиҳатидан дунёнинг етакчи компаниялари товарлари билан бемалол рақобатлаша оладиган маҳсулотларимиз жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатларига экспорт қилинаётгани фикримиз исботидир.

Ушбу ютуқларда «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг қуйи бўғинлардаги идораларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Биргина ўлчов воситаларини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини лицензиялаш, ўлчов воситаларини таъмирлаш фаолиятини аккредитация қилиш, метрологик таъминот тўғрисидаги хулосаларни бериш тартиби бекор қилиниши эвазига вилоятда шу йуналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъект­ларининг тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз ишлашлари учун имконият яратилди.

Бундан ташқари, стандартлаштириш соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши натижасида ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш муддатлари 15 кундан 10 кунгача, давлат рўйхатидан ўтказиш 5 кундан 3 кунгача қисқартирилди. Мажбурий стандартлар тоифалари ҳам 9 тадан 4 тагача камайтирилди. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад — республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилашга эришишдир.

2015 йилда вилоятдаги 54 корхонага сифатни бошқариш тизимлари жорий этилди. Бу 2012 йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпдир.

Жорий йилда сифат инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида яна 36 корхонада сифатни бош­қариш тизимларини жорий этиш режалаштирилган. Ушбу хўжалик юритувчи субъктларнинг барчаси билан шартномалар имзоланган бўлиб, бугунги кунда 24 корхонада халқаро стандарт ИСО 9001 сифат тизими жорий қилинди ва сертификатлаштириш идораси томонидан сертификатланди.

Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси қошида экс­портга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметр­лар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатувчи «маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси» ташкил этилди. «Ягона дарча» тамойили остида ташкил этилган «Тадбиркорлар маркази»га марказнинг мутахассислари бириктирилди. Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш ва сифат тизимларини жорий қилишда қулайликлар яратиш мақсадида бош­қарма ва марказнинг веб-сайти ор­қали онлайн тарзда ариза ва мурожаатларни қабул қилиш тизими яратилди.

 

Тоҳир САЛОМОВ,

Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори.

Абдураҳмон МУХТОРОВ,

Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи.



DB query error.
Please try later.