28.06.2016

«ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

Исломова Лобар — «ANHOR.UZ» веб-сайти бош муҳаррири

Ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, «оммавий маданият» ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш, фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги туркум материаллари учун

Мамбетиризаева Несибали «Нукус ҳақиқати» газетаси мухбири (Қорақалпоғистон Республикаси)

Қорақалпоқ халқининг бугунги ҳаёти, буюк орзу-интилишлари акс этган, истиқлол берган чексиз имкониятлар туфайли турмушимиз фаровон бўлаётгани, экологик масалалар ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мавзуларидаги туркум мақолалари учун

Полвонов Давлатжон — «Бағдод ҳаёти» газетаси мухбири (Фарғона вилояти)

Ҳудудларда, жумладан, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги таълим-тарбия муассасалари, маданият, санъат ва спорт иншоотларини қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, қишлоқда турмуш маданиятининг юксалиши акс этган ва миллий қадриятларимизни улуғловчи публицистик мақолалари учун

Раҳимов Муҳиддин — «Тафаккур» журнали бош муҳаррири ­ўринбосари Истиқлол йилларида халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси, анъана ва қадриятларини тиклаш бўйича олиб борилган кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари, бизга ёт бўлган ғарбона турмуш ва тафаккур тарзига қарши ўзимизнинг ўлмас миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, оила қадриятларини улуғлаш, ота-она-фарзанд муносабатларини глобаллашувнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш масалалари ёритилган туркум мақолалари учун

Тошпўлатова Нозима «Ўзбекистон» телерадиоканали «Ахборот» информацион эшиттиришлар муҳарририяти сиёсий шарҳловчиси Мамлакатимизни модернизациялаш ва янгилаш жараёнларининг бориши ҳамда юртимизда юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар моҳияти чуқур очиб берилган таҳлилий эшиттиришлари учун

Усмонова Назокат — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Республика ахбороти таҳририяти бўлим мудири Интернет тармоғида ёритилган юртимиз ҳаётидаги янгиланиш ва ўзгаришлар, бунёдкорлик борасидаги улкан амалий ишлар, ватандошларимизнинг ҳаёт даражаси юксалиб бораётгани, шунингдек, маданият, таълим-тарбия, тиббиёт, адабиёт, санъат соҳасига оид туркум таҳлилий материаллари учун

Ўктамова Феруза — Навоий вилоят телерадиоканали радиогуруҳи муҳаррири

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган долзарб вазифалар ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги фаоллиги учун

Ҳамроқулов Улуғбек «Dunyo bo‘ylab» телеканали катта муҳаррири Ёш авлодни Ватанимизга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадрият ва анъаналарга ҳурмат, она табиатимизни асраб-авайлаш руҳида тарбиялашга қаратилган туркум кўрсатувлари учун

Ҳожиева Юлдузхон — «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Фуқаролар йиғинларининг жамия­тимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, жойларда ярашув инс­титутларини кенг жорий этиш, ижтимоий ҳимоя, вояга етмаганлар билан ишлаш, маҳаллада ёшларни спортга кенг жалб этиш мавзуларидаги қатор публицистик чиқишлари учун

Эргашев Маъмуржон — «Менинг юртим» телеканалининг

Наманган вилоятидаги махсус мухбири (ЎзЭОАВМА) Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини кенг тарғиб қилишда ва «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган долзарб вазифаларни ёритишдаги фаоллиги, жисмонан соғлом, маънан баркамол авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва эзгу ишлар акс этган репортажлари учун

 

ТАНЛОВ СОВРИНДОРЛАРИ

Абдусатторов Алижон — «Жиззах ҳақиқати» газетаси мухбири

Боймуродова Комила — «Ишонч» газетаси мухбири

Жўраев Мирзоҳид — «Қашқадарё» ва «Новости Кашкадарьи» газеталари мухбири

Мадвалиев Орифжон — (Ориф Толиб) «Ёшлик» ­журнали масъул котиби

Неъматов Руфат — «Жамият» газетаси масъул котиби

Норбоев Содиқ — «Маданият ва маърифат» телеканали бош муҳаррири ўринбосари

Норбобоев Наврўз — «Соғлом авлод» газетаси ­фотомухбири

Саилхонова Латофат — «Хоразм ҳақиқати» ва ­«Хорезмская правда» газеталари таҳририяти бўлим мудири

Султанмуратов Парахат — Қорақалпоғистон ­Республикаси телерадиокомпанияси муҳаррири

Терехина Александра —       «Учитель Узбекистана» ­газетаси мухбири

Умиров Сайди — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти

Хабибуллина Луиза — Ўзбекис­тон электрон ОАВ миллий ассоциацияси ижтимоий дастурлар лойиҳаси масъул муҳаррири

Ханнаева Улжамол — «Ёшлар» телерадиоканали ­шарҳловчиси

Ходжамуродова Гулнора — «Ватанпарвар» газетаси катта мухбири

Шодиев Равшан — «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири



DB query error.
Please try later.