Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
25.06.2016

«КЕЛАЖАККА ИШОНЧ ТУЙҒУСИ

ҳар биримизнинг юрагимизга муҳрланган»

Танловда кўплаб лойиҳалар тақдим этилди. Иштирокчилар ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш кичик корхоналар, маиший ва сервис хизматини ташкил этиш орқали аҳоли, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилган таклифларини ўртага ташлашди.

— Бугун нафақат танлов иштирокчилари, балки мен ҳам жуда ҳаяжондаман. Чунки туманимиз вакили Бекзод Қўчқоров ғолиблик учун курашаяпти, — дейди ЎзХДП ­Яшнобод туман кенгаши раиси Озода Бузрукхўжаева. — У кўрик-танловда иштирок этиш учун бир йилдан кўпроқ тайёрланди. Биз уни қўллаб-қувватлашга келдик. Танловни кузатиб, шунга амин бўлдимки, иштирокчиларнинг ҳар бири чуқур билимга эга. Келажакда улардан етук сиёсатчилар етишиб чиқишига ишонаман.

«Ёш сиёсатчи — 2016» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар бос­қичида Озода Бузрукхўжаева билан ёнма-ён ўтириб қолдик.

— Тўғриси, танловни кузатиб, партиямиз сафида салоҳиятли ёшлар кўплигидан хурсанд бўлдим, — дейди у.

Дарҳақиқат, кўрик-танловда туман босқичларида ғолиб бўлган 12 нафар истеъдодли йигит-қиз ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва билимдонлигини кўрсатди.

Танловда қатнашган ёшлар билан суҳбатлашганимизда, уларнинг аксарияти ўз бизнесини ташкил этиш ния­тида экани, янги лойиҳалар устида ишлаётгани ҳақида гапирди. Бу қувонарли, албатта.

Миробод тумани вакили ­Абдулваҳоб Пазлиддиновнинг лойи­ҳасида «Фидокор талабалар» тарғибот гуруҳини ташкил этиш кўзда тутилган.

— Лойиҳамда олий ўқув юртлари талабаларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этиш кўзда тутилган, — дейди у. — Бугун дунёнинг айрим давлатларида рўй бераётган нотинчликлар, хунрезликлар ҳаммамиздан огоҳ ва ҳушёр бўлишни, тақозо этяпти. Биз тенгдошларимиз орасига кириб бориб, улар билан самимий, суҳбатлар уюштиришимиз, очиқ мулоқотларни ташкил этишимиз мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

Ёш сиёсатчилар танловига бунинг нима алоқаси бор, дейишингиз мумкин. Аммо яхши сиёсатчи аввало тар­ғибот ишларида фаол иштирок этиши керак, деб ўйлайман.

Танловда кўплаб лойиҳалар тақдим этилди. Иштирокчилар ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш кичик корхоналар, маиший ва сервис хизматини ташкил этиш орқали аҳоли, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилган таклифларини ўртага ташлашди. «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси кенгаши вакили ­Абрам Қурбанбаевнинг «Ёш тилшунослар» марказини ташкил этиш бўйича лойиҳаси энг яхши лойиҳа деб топилди.

— Аввалида тенгдошларимнинг чиқишларини кўриб, бироз чўчидим, — дейди Абрам. — Лойи­ҳамни ҳаёт билан боғлаб, оддий, тушунарли тилда гапириб бердим. Унда кам таъминланган оилалар фарзандларига чет тилларни ўргатиш масаласи назарда тутилган. Бунга хорижий тиллар бўйича таҳсил олаётган талабалар жалб этилади. Бу улар учун амалиёт вазифасини ҳам ўтайди.

— Очиғи, «Ёш тилшунослар» марказини ташкил этишга қаратилган лойиҳа менга ҳам жуда маъ­қул келди, — дейди Юнусобод тумани вакили Шаҳлохон Ҳикматуллаева. — Бу орқали кам таъминланган оилалар фарзандлари қўллаб-қувватланади. Энг муҳими, чет тилларни ўрганишга лаёқати, иштиёқи бор йигит-қизлар учун янги имкониятлар очилади. Бу партиямиз дастурий мақсадларига ҳамоҳанг масаладир.

— Танлов шартлари ёшларнинг сиёсий, ҳу­қуқий маданиятини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш, мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган, — дейди ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ­Ҳайдар Бобохонов. — Танлов жараёнида биз мақсадимизга эришдик, деб ўйлайман. ЎзХДПда фаол йигит-қизлар сафи кенгайиб бораётгани кишини қувонтиради.

Кўрик-танлов сўнгида ғолиблар аниқланди. Миробод тумани вакили Абдулваҳоб Пазлиддинов биринчи ўринга муносиб топилди. Шайхонтоҳур туманидан Аҳадилло Аҳмедов иккинчи, Мирзо Улуғбек тумани вакили Мухлиса Раҳматова эса учинчи ўринни эгаллади. Алоҳида номинациялар бўйича ҳам мукофотлар топширилди.

— Шунга амин бўлдимки, инсон ўз олдига аниқ мақсад қўйса, унга эришиш учун астойдил курашса, албатта ниятига етар экан, — дейди Абдулваҳоб. — Кўрик-танлов сиёсий билимларимни, нотиқлик маҳоратимни янада оширишимиз кераклигини кўрсатди. Энг муҳими, келажакка ишонч туй­ғуси ҳар биримизнинг юрагимизга муҳрланди.

Ҳа, танлов ёшларни янада фаолликка ундади, сиёсий, ҳуқуқий билимини оширди. Мақсад ҳам аслида шу эди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.