23.06.2016

ШҲТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР МАДАНИЯТ ВАЗИРЛАРИ МАЖЛИСИ

Тошкентда 2016 йилнинг 21-22 июнь кунлари Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар маданият вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов, ҚозоғистонРеспубликаси маданият ва спорт вазири ўринбосари Галим Аҳмедяров, Хитой Халқ Республикасимаданият вазири Ло Шуган, Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири ОлтинбекМақсутов, Россия Федерацияси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Аристархов,Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода ва ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовиштирок этди.

Мажлисга Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов раислик қилди.

ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари ўтган даврда маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликниривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилди, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлариўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Бишкек шаҳри, 2007 йил 16 август) ваташкилотга аъзо давлатлар маданият вазирларининг аввалги мажлисларида эришилган келишувларижроси юзасидан фикр алмашди.

Томонлар ШҲТ доирасида маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ҳамфикрлик ва ўзаро ҳурматнимустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатлар халқларининг кўп асрлик миллий анъана ва урф-одатларинифаол тарғиб қилишга интилаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, томонлар ШҲТ кузатувчи мамлакатлари ва мулоқот бўйича шериклари билан маданиятва санъат соҳасида икки ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини қайдэтди.

Томонлар ШҲТ минтақасида, жумладан, Буюк ипак йўлидаги маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлашборасида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Мажлис иштирокчилари ШҲТ минтақаси маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш, меъморийёдгорликлар маълумотлар базаси ва реестрини яратиш, маданий меросни ҳимоялаш ва санъатасарларини реставрация қилиш, мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, маданий бойликларни ноқонунийолиб кириш ва олиб чиқишнинг олдини олиш, ўзаро манфаатдор бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликниянада фаоллаштириш зарурлигини қайд этди.

Вазирлар маданият ва санъат соҳасида биргаликда ўтказилаётган тадбирлар халқларимиз ўртасидаҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маданиятлар хилма-хиллигини сақлаш ва дунё халқлари маданиятиҳақидаги билимларни тарғиб этишга хизмат қилаётганини айтиб ўтди. Шу аснода иштирокчилар 2015 йилда Ўзбекистонда ўтказилган «Шарқ тароналари» ўнинчи халқаро мусиқа фестивалини юксак баҳолади ва бу фестиваль дунё халқларини мусиқа ҳамда қўшиқчилик санъати анъаналарини асраб-авайлаш, ривожлантириш, халқларни санъат орқали эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Иштирокчилар ШҲТ мамлакатлари ҳудудида, яъни Хитой Халқ Республикасида «Ипак йўли» халқаросанъат фестивали, Қирғизистон Республикасида «Арт-Ордо» халқаро театр фестивали, РоссияФедерациясида «Бердэмлек – Содружество» санъат фестивали ва Тожикистон Республикасида «Чодарихаёл» халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалининг муваффақиятли ўтказилаётгани халқлар ўртасидамаданий алоқаларни кенгайтириш, дўстлик ва яқин қўшничиликни янада мустаҳкамлашга хизматқилаётганини қайд этди. Бундай тадбирлар ШҲТга аъзо мамлакатлар бадиий жамоаларини бир майдонда жамлаб, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос миллий колоритини намойиш этиш имкониятини яратади.

Томонлар меҳмондўстлик ва ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирлари мажлиси юксак савияда ташкилэтилгани учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига миннатдорлик билдирди.

 

ЎзА

 

 



DB query error.
Please try later.