Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
21.06.2016

«ҲУКУМАТ БОЛАЛАР НИГОҲИДА»

веб-сайти ишга туширилди

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали дои­расида «Ҳукумат болалар нигоҳида» веб-сайти (www.kids.gov.uz) ишга туширилди.

Мазкур веб-сайт Соғлом она ва бола йилида ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, баркамол авлодни тарбиялаш, болаларни «Давлат» ва «Ҳукумат» тушунчалари, шунингдек, Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиё­сий ва ҳуқуқий билимларини шакл­лантириш мақсадида яратилди.

Мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат портали хабар бермоқда.

Веб-сайт 6-12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Ундан бошлан­ғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари ҳам мумкин. Мазкур веб-сайтдаги маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида ифодаланган.



DB query error.
Please try later.