яратилди
Ўзбек олимлари қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиш учун чигитни дорилайдиган янги машина яратдилар. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу машина чигит билан суюлтирилган дорининг тўлиқ аралашувини таъминлагани туфайли харажатлар камаяди, барабан қурилмасининг иш унуми ортади, уруғларнинг ёриб чиқиши тезлашади.
Муаллифлар жамоасига мазкур модель учун № ФАП 01090 рақамли патент берилди.
|