16.06.2016

«УРГАНЧ» ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ

икки карра ғолиб

«Урганч» халқаро аэропорти «МДҲ мамлакатларида йилнинг энг яхши аэропорти» нуфузли танлови ғолибига айланди, деб хабар беради «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати.

«Аэропорт» фуқаролик авиацияси ассоциацияси ташкил қилган танловда «Урганч» халқаро аэропорти иккита — «2015 йилда МДҲга аъзо мамлакатларнинг энг яхши аэропорти» ва «Сайёҳлик соҳасига қўшган катта ҳиссаси» номинациялари ғолиби бўлди.

14 июнь куни «Аэропорт» ассоциацияси бош директори Виктор Горбачёв ғолибларга тантанали вазиятда Фахрий ёрлиқлар ва Ассоциация кубогини топширди.

Таъкидланишича, ушбу танловда Ўзбекистон ҳаво бандаргоҳлари кўп бора ғолиб бўлган. Чунончи, «Бухоро» халқаро аэропорти саккиз марта, «Самарқанд» ўн бир марта, «Урганч» уч марта ғолибликни қўлга киритган.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: