14.06.2016

МИЛЛИЙ КУТУБХОНАДА

Пушкин ижодига бағишланган кўргазма очилди

Кутубхонанинг «Тафаккур» залида Пушкин таваллудининг 217 йиллиги муносабати билан «Боқий шеърият соҳиби» деб номланган кўргазма очилди. Кўргазмага шоирнинг болалик, ўсмирлик ва ёшлик даври, ўқиш ва сургун йиллари, вафоти тарихи ва авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар қўйилган.

Шунингдек, мазкур кўргазмада шоирнинг танланган асарлари ҳамда ўз қўли билан чизган расмлар жамланмаси ҳам намойиш этилмоқда.

Пушкиннинг 16 жилдлик тўлиқ асарлар тўплами ҳозирги кунда энг тугал мажмуа ҳисобланади, дейилади Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати тарқатган хабарда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: