14.06.2016

«BANKEXPO — 2016»

миллий кўргазмаси ташкил этилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Республика ­Марказий банки томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда тўққизинчи банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари «BankExpo — 2016 ­Бухоро» анъанавий миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Бухоронома» газетаси сайтида хабар берилган.

Тадбирда кичик бизнес субъектлари, хорижий корхоналар вакиллари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидек, ўтган беш ой мобайнида тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга 221 миллиард сўм сарфланди. Экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш учун эса 100 миллиард сўмдан зиёд банк инвестициялари ажратилди.

Тижорат банклари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнеслари учун жорий йилда ўтган йилга қараганда 1,2 миллиард сўм кўп ёки 20 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ ажратади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: