11.06.2016

САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши Булоқбоши туманида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган тадбир ташкил этди.

Унда вилоят партия кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамоат фонди вилоят бўлими мутахассислари ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими вакиллари қатнашди.

Дастлаб, «Аёллар соғлиғи — жамият бойлиги» лойиҳаси доирасида Жамоатчилик қабули ўтказилиб, жойлардаги муаммолар ўрганилди. Оналар ва болаларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, хотин-қизларнинг хуқуқий, тиббий маданиятини ошириш масалалари муҳокама этилди. Шундан сўнг бепул тиббий акция ўтказилди.

Акция давомида электоратимиз вакилларига ногиронлик аравачалари топширилди. 100 га яқин она ва бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон тарқатилди. Даволанишга эҳтиёжманд она ва болаларга йўлланмалар берилди.

Тадбирнинг иккинчи босқичида «Эрта никоҳнинг олдини олиш она ва бола саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади» мавзусида давра суҳбати ўт­казилди.

Суҳбат давомида маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари аъзолари, бошлан­ғич ташкилотлар фаоллари Давлат дастурида белгиланган вазифалар, партиянинг дастурий мақсадларини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, санитария-гигиена ишларини янада кучайтириш масалалари хусусида сўз юритишди. Туғиш ёшидаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳомиладор аёлларни асраб-авайлаш лозимлиги таъкидланди. Эрта никоҳнинг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган имтиёзлар, қонунлар ва қонуности ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Барно СОЛИЕВА,

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.