ўз сайтини ишга туширди
«Ўзбекистон почтаси» АЖ филиали — «Халқаро тезкор почта» (EMS Uzbekistan) ўзининг сайтини ишга туширди. Бу ҳақда Infocom.uz хабар бермоқда.
Янги сайтда фойдаланувчилар хизматлар ва тарифлар, божхонадаги расмийлаштиришлар тартиби, жўнатмаларни қабул қилиш қоидалари етказиб бериш муддатлари, ҳақида маълумот олиши мумкин. Шунингдек, сайт орқали талабнома бериб, курьерни чақириш, халқаро жўнатмалар ҳаракатини кузатиш, EMS фаолиятига баҳо бериш мумкин.
Маълумот учун, мамлакатда мижозлар EMS хизматларидан фойдаланишини «Ўзбекистон почтаси»нинг 27 объекти таъминлайди. «Халқаро тезкор почта» филиали тизимида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Нукус, Фарғона, Андижон ва Намангандаги бўлимлар ишлаб турибди.