Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
07.06.2016

МАСАЛАНИНГ КАТТА-КИЧИГИ БЎЛМАЙДИ,

асосий гап унга ечим топилишида

Жойларда доимий равишда кўчма Жамоатчилик қабулхоналари ташкил этиб борилмоқда. Хусусан, май ойининг ўзида 19 туман ва шаҳарда фуқаролар қабули йўлга қўйилди ва 91 мурожаат келиб тушди. Шу кунгача уларнинг 75 фоизи ижобий ҳал этилди. Бу жараёнда депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқшунослар иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида сайловчилар мурожаатларини қабул қилиш, электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича, айтиш мумкинки, катта тажриба тўпланган. Партия маҳаллий кенгашлари ҳузуридаги Жамоатчилик қабулхоналари аҳоли, хусусан, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда қўл келмоқда. Энг муҳими, шу асосда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қиладиган ташаббуслар тобора кўпа­йиб бормоқда.

Ҳар бир мурожаат партия фаоллари ва депутатлар томонидан пухта ўрганилиб, уларнинг аксарияти тегишли идора ва ташкилотлар ёрдамида ҳал этилмоқда, қолганларига юридик маслаҳатлар берилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида Жамоатчилик қабулхоналарига тушган мурожаатларнинг асосий қисми коммунал, соғлиқни сақлаш, халқ таълими соҳаси, шунингдек, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам каби масалалар билан боғлиқ. Жумладан, шу вақт мобайнида 4195 нафар аҳоли мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 812 таси коммунал соҳа юзасидан, 233 таси иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар ўз вақтида берилмаётганидан шикоят мазмунида бўлган. 907 нафар фуқаро эса ишга жойлашишда ёрдам сўраган.

Партия фаолларининг қайд этишича, аҳоли томонидан қабулхонага бўлаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Яъни, бу жойлардаги партия ташкилотлари ва гуруҳларининг ишга муносабати тубдан ўзгаргани, аҳолининг ишончи ортганидан далолат беради.

Жойларда доимий равишда кўчма Жамоатчилик қабулхоналари ташкил этиб борилмоқда. Хусусан, май ойининг ўзида 19 туман ва шаҳарда фуқаролар қабули йўлга қўйилди ва 91 мурожаат келиб тушди. Шу кунгача уларнинг 75 фоизи ижобий ҳал этилди. Бу жараёнда депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқшунослар иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мурожаатларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, фуқаролардан тушаётган таклифларни умумлаштириш бугун одамларни кўпроқ қандай масалалар ўйлантираётганини аниқлаш имконини беради. Бунинг яна бир жиҳати борки, жамоатчилик ва депутатлик назорати кучаяди.

Хўш, шу кунларда Жамоатчилик қабулхоналари имкониятидан самарали фойдаланиш мақсадида қандай янги ташаббуслар илгари сурилмоқда? Улар фаолиятини янада кучайтириш учун нималарга аҳамият бериш зарур?

Дурбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири:

— Ҳақиқатан ҳам, мурожаатлар асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш бўйича ўзига хос тажриба тўпладик. Эндиликда буни изчил давом эттириш, Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш талаб этилмоқда.

Бунинг учун биринчи галда бошланғич партия ташкилотларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида кўчма Жамоатчилик қабулхоналари ташкил қилиш масаласига янгича ёндашиш зарур бўлади.

Ҳозир партия фаоллари маҳаллаларда, турли корхона ва ташкилотларда давра суҳбатлари ташкил этиб, фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда. Одамлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этил­япти. Электорат вакилларининг масалалари умумлаштирилиб, партия гуруҳларимиз ташаббуси билан доимий комиссия, сессияларда муҳокама этиляпти. Мисол учун, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича доимий комиссия ва сессияларга киритиладиган аксарият масалалар Жамоатчилик қабулхоналарига тушган мурожаатлар асосида тайёрланмоқда.

Ҳайдар БОБОХОНОВ, ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси:

— Жорий йилнинг ўтган даврида ЎзХДП Тошкент шаҳар ва туман кенгашларидаги Жамоатчилик қабулхоналарига 179 мурожаат бўлди. Уларнинг 70 фоизи партия фаоллари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўрганилиб, муаммолар бартараф этилди. Қолганларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ўйлашимча, Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятида барча даражадаги партия ташкилотлари ҳамда депутатлар иштирокини таъминлаш зарур. Аҳоли мурожаатларини таҳлил қилиб, ҳудудлар учун хос бўлган масалаларни умумлаштирган ҳолда, юқори партия ташкилотларига олиб чиқиш лозим. Бошланғич партия ташкилотларимиз фаолият кўрсатадиган корхоналарда эса ишчиларнинг меҳнат шароити, ижтимоий ҳи­моя­си қандайлигини ўрганишимиз, маҳалла фуқаролар йиғинларида эҳтиёжманд оилаларнинг ижти­моий нафақа олиши ҳолатини мониторинг қилиб бориш зарур. Бу жойлардаги муаммоларга ечим топишда муҳим ўрин тутади.

Маълум бўлишича, қа­булхонага ҳуқуқий маслаҳат, бирор-бир масалани ҳал этиш юзасидан йўл-йўриқ сўраб келган фуқаролар ҳам оз эмас. Шу боис, аксарият қа­бул­хо­налар ҳузурида ҳу­қуқий маслаҳатхоналар ташкил этилган. Бу электорат вакилларини ўйлантирган масалаларга малакали жавоб берилиши билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини оширишга хизмат қилмоқда.

— Мурожаатларга ечим топиш учун биринчи галда масалани депутатлар ва партия фаоллари ўртасида муҳокама қиламиз, — дейди ЎзХДП ­Наманган вилоят кенгаши ­раиси Дилором Абдураҳимова. — Уларнинг фикрларини ўргангач, энг маъқул ечимга тўхталамиз. Шундан сўнг, муро­жаат маълум бир депутатга топширилади. Бу билан иш якунланмайди, албатта. Масала депутатлардан иборат махсус ишчи гуруҳ эътиборида туради.

Ҳозир Жамоатчилик қабулхоналарини аҳоли учун қулай бўлган дам олиш кунларида ташкил этишга алоҳида эътибор беряпмиз. Бу борадаги режаларимизни ва кўргазмали материалларни бошлан­ғич ташкилотларимиз ёрдамида кенг татбиқ этяпмиз.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.