31.05.2016

КОЛЛЕЖДАН – КОРХОНАГА

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида ЎзХДП Зарафшон шаҳар кенгаши, шаҳар маънавият ва тарғибот бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида «Коллеждан – корхонага» лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Иш берувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, коллеж битирувчилари, уларнинг ота-оналари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда битирувчиларни тўрт томонлама шартнома асосида ишга жойлаштириш, бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритилди.

Йиғилишда қайд этилдики, таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари этиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Касб-ҳунар коллежларида таълим ва амалиёт уйғунлиги таъминланиб, коллеж ва корхона ҳамкорлиги изчил йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда. Бу борада коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, ҳокимликлар, манфаатдор корхона ва идоралар билан биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Тадбирда, шунингдек, коллеж битирувчиларига меҳнат қонунчилиги, иш берувчининг мажбуриятлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича зарур тушунчалар берилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: