«Болалар дунёси» дам олиш маскани қурилди
Нукус шаҳридаги «Дўстлик» канали ёқасида қўш қаватли «Болалар дунёси» оромгоҳи бунёд этилди. Мазкур иншоот икки қаватли бўлиб, миллий архитектура услубида барпо қилинган. Бу ҳақда kruz.uz сайти хабар бермоқда.
— Иншоот қурилишига 1 миллиард 952 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бинонинг биринчи қаватига Хитойдан келтирилган янги 16 дона ўйинлар ускунаси жойлаштирилди, — дейди марказ раҳбари Улуғбек Саатбаев.
Марказнинг автомат ва аттракцион ўйинлар зали болажонлар билан гавжум.
Оромгоҳнинг иккинчи қаватида эса замонавий кафетерий ва болалар ўйинчоқлари дўкони очилади.
|