Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
26.05.2016

ЕТАКЧИГА КЎП НАРСА БОҒЛИҚ

Бухоро «Геофизика экспедицияси» очиқ акциядорлик жамиятидаги ЎзХДП бошланғич ташкилоти 1999 йилда ташкил этилган. Унинг раҳбари, халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати Қаҳрамон Мирзаевни туманимизда кўпчилик яхши танийди. Ҳозирги кунда 25 нафар аъзони бирлаштирган бошланғич ташкилот пар­тиямиз ғояларини тар­ғиб қилиш, Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижроси бўйича қатор ишларни амалга оширмоқда, партия фаоллари, депутатлар, мутахассислар ва ёшлар иштирокида давра суҳбатлари, семинарлар ўт­казмоқда.

Шунингдек, бошланғич ташкилот аъзолари ишчи-хизматчилар ва «Кончилар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли ўртасида доимий равишда учрашувлар уюштириб келмоқда. Вақтинча ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, тадбиркорликни ташкил этиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар ташкил этиляпти.

Қаҳрамон Мирзаевнинг қайд этишича, бу ерда аъзолар билан ишлашда янгича ва замонавий услублардан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, «Бошланғич партия ташкилотлари куни»да тумандаги фаол қуйи бўғинлар фаолияти билан танишилиб, аъзолар билан эркин суҳбатлар ўтказилади, депутатлар иштирокида уларни ўйлантираётган масалалар ўрганилади. Ҳозир қуйи бўғинда вақти-вақти билан кўчма Жамоатчилик қабулхонасини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Бу тадбирлар электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади, албатта.

Яна бир гап. Мазкур бошлан­ғич партия ташкилотида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш масаласида зарур чора-тадбирлар режаси қабул қилинган эди. Шу асосда нафақадаги меҳнат фахрийлари, кўмакка муҳтож ходимлар ҳолидан хабар олиниб, уларга мадад бериш ишлари бошлаб юборилди.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, бошлан­ғич ташкилотлар ташаббускор бўлса, дас­турий мақсадларимиз изчил амалга ошади, партия­мизнинг нуфузи, таъсир кучи ортиб бораверади. Шунинг учун туманимиздаги мавжуд 21 бошланғич ташкилотнинг ишини жонлантиришга, етакчиларнинг фаоллигини оширишга эътиборни кучайтирмоқдамиз.

 

Фазолат БОЙМУРОДОВА,

ЎзХДП Когон туман кенгаши раиси.



DB query error.
Please try later.