26.05.2016

ФАОЛЛИК КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан «Партиянинг дастурий мақсадлари ва унинг электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш дас­туридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзуида семинар ташкил этилди.

Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари фаоллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари иштирок этди.

Сиёсий партиянинг жамият ҳаётида мустаҳкам ўринга эга бўлиши, унинг ғоялари одамларга етиб боришида сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда партиядан халқ депутатлари Тошкент вилояти маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлар электорат манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, ўз фаолия­тини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратаётир. Жорий йилда улар томонидан фуқаролар мурожаатлари ва ҳудудий муаммолар юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига икки юздан ортиқ депутатлик сўрови юборилган. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг асосий қисми ҳал этилган.

Семинарда партия депутатларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим йўналишлар бўйича тавсиялар берилди.

 

Ш.МАМАТУРОПОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.