Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.05.2016

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

одил судлов хизматида

Истиқлол йилларида мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Эришилган ижобий натижалар дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

АҚШда фаолият кўр­сатаёт­ган, катта обрўга эга бўлган, Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган ва эълон қилинган сўровнома натижаси бунинг яққол исботидир. Ушбу сўровнома натижаларига кўра, мамлакатимиз дунёдаги 141 давлат орасидан 2-ўринни эгаллаган. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекис­тон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Албатта, бу ютуқларнинг замирида жадал суръатлар билан ривожланиш йўлидан бориб, тараққий этган давлатлар қаторидан ўрин олаёт­ган республикамиз судлов тизимида амалга оширилаёт­ган ислоҳотлар ётади.

 Айниқса, суд тизимида замонавий ахборот коммуникациялар инфратузилмасини яратиш, ахборот ре­сурс­лари ва ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, элек­трон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда суд органлари веб-сайтлари орқали фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатиш ҳозирги кунда республикамиз суд органларида амалга оширилаётган ин­новацияларнинг асосини ­ташкил этади.

Бу борада, Президентимизнинг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларининг қабул қилиниши суд соҳаси ривожини янги босқичга кўтарди.

Ушбу ҳужжатлар судларда иш юритиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган замонавий ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, энг муҳими, ривожланган давлатларда кенг ҳамда самарали қўлланилаётган «электрон одил судлов» институтини шакллантиришга хизмат қилади.

Хусусан, Ўзбекистон ­Республикаси Олий суди ва БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда 2012-2014 йилларда амалга оширилиши белгиланган «Фуқаролик суд юритувини такомиллаштириш: самарали суд бошқаруви» қўшма лойиҳаси доирасида «Е-СУД» электрон ахборот тизими ишлаб чиқилиб, 2013 йилнинг ноябридан амалиётга жорий қилинди. Ушбу тизим фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманлараро судида вақт ва амалиёт синовларидан ўтиб, кутилган натижаларни берди. Ҳозирги пайтда Янгийўл ва Зангиота туман судлари ўз фаолиятини мазкур тизим орқали амалга оширмоқда.

E-SUD — миллий элек­трон дастурининг афзаллиги шундаки, у суд соҳасида иш юритиш сифатини яхшилайди. Харажатларни камайтиради. Низолашувчи тарафларга қулайликлар яратиб, суд процесси иштирокчиларига турли ҳужжатларни электрон шаклда жўнатиш, ишнинг боришини Интернет тармоғи орқали кузатиш, суд қарорларини электрон шаклда олиш имкониятини беради.

Суд тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши иш юритиш самарадорлигини ошириб қолмасдан, қоғоз шаклидаги ҳужжатлар айланишини камайтиради. Тушаётган аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиради. Фуқароларга судларнинг ҳужжатлар базасига кириб, он-лайн режими орқали танишиш учун қулай шароит яратади.

Хулоса қилиб айтганда, «электрон одил судлов» тизимининг республикамизнинг барча умумий юрисдикция судларида тизимли тарзда ташкил этилиши нафақат суд харажатларини камайтириш, балки фуқаролар, юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини тезкор ҳамда ишончли ҳимоя қи­лишга замин яратади.

 

Жасур ИСЛАМОВ, Умид ЖАЛИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари.



DB query error.
Please try later.