Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
24.05.2016

НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЯКУНЛАРИ

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиб, унинг якунларини кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқди.

Йиғилишда қуйи палата депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавкарантин» инспекцияси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Қайд этилганидек, Қорақалпоғистон Республикасида «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонун асосида ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2013 йилда 43 минг гектар, 2014 йилда 42,9 минг гектар ва 2015 йилда эса 42,7 минг гектар экин майдонида 24 хил карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши назорат ишлари олиб борилган. Карантин объектлари борлигига гумон қилинган жойлардан намуналар олиниб, «Ўзбошдавкарантин» инспекцияси марказий карантин лабораториясида экспертизадан ўтказилган.

Шунингдек, инспекция томонидан чет давлатларга экспорт қилинадиган пилла ва пахта толаси, импорт ва экспорт билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган омборхоналар ва бўш транспорт воситалари зарарсизлантирилган.

Кенгайтирилган йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар мавжудлиги ҳам айтиб ўтилди, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси ­Зулайҳо Акрамова. – Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларига, бошқа корхона ҳамда ташкилотларга зараркунандаларга биологик усул билан қарши курашда етарли даражада ёрдам кўрсатилмаган. Экспорт ва импорт қилинган маҳсулотлардан ҳамда назоратдан ўтказилган далалардан давлат стандартлари асосида олинган намуналар бўйича лаборатория хулосаларининг кечикиб келиши ҳолатлари қайд этилган.

Камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳа мутахассисларининг фикр ва мулоҳазалари олиниб, мутасадди ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди. Шу билан бирга, соҳага алоқадор қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан айрим таклифлар ҳам билдирилди.

Йиғилиш сўнгида қўмита тегишли қарор қабул қилди.

 

Ўз мухбиримиз.



DB query error.
Please try later.