Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
19.05.2016

ҚАДРИ УЛУҒ, ҚИММАТИ БАЛАНД

Президентимиз Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда дунёда тобора кескинлашаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар ҳақида гапириб, қўшни Афғонистонда 35 йилдан буён ҳали-бери охири кўринмаётган беқарор вазият ҳукм сураётгани ҳақида ўз фикрини билдирганида, мен қат­тиқ таъсирландим, яқинда бўлган бир воқеа ёдимга тушди.

Қўшни Афғонистондан келган дўстимизни пойтахтимизнинг замонавий меҳмонхоналаридан бирига жойлаштирдик. Эрта тонгда учрашиб, ундан, яхши дам олдингизми, — деб сўрадик.

— Балки гапларимга ишонмассиз, — деди у. — Бу тун шунчалар мириқиб ухлабманки, гўё жаннат боғларида ётгандек ҳис этдим ўзимни. Бундай ҳаловатли ва осуда уйқуни халқимиз унутганига анча бўлган. Биз кунларимизни ҳадик билан ўтказамиз, тунларни хавотир билан қарши оламиз. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал оила аъзоларимиз билан рози-ризолик тилаб, видолашиб уйқуга ётамиз. Чунки ҳар кеча қаердадир ё бомба портлаши, снарядлар отилиши мумкин. Ёки яқинидан ажралган қўни-қўшниларнинг аламли дод-фарёди қалбимизни тилка-пора қилади.

Қайсидир бир биродаримиз узоқроқ жойга отланса ҳам бир-биримизга алвидо айтиб хайрлашамиз, чунки унинг соғ-омон қайтиши биз учун даргумон. Шундай кўргуликлар юракни эзган дамларда, бошимни олиб узоқларга кетиб қолгим келади. Аммо на иложким, ота-боболаримнинг хокини ташлаб қаерга ҳам борардим...

Бугун биз учун уруш ҳақидаги ҳикоялар эртакдир, аммо дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга назар солиб, қўшни мамлакатларда содир бўлаётган нотинчликларни кузатар эканмиз, барча халқлар ҳам мана шу тинч­лик деб аталмиш улуғ неъматдан бирдек баҳраманд эмаслигининг гувоҳи бўламиз. Оналар беҳаловат, кексалар тинч-хотиржам ҳаёт кечиришдан, фарзандлар таълим-тарбия олишдан маҳрум бўлиб, турли офатлар, бало-қазоларга қолиб келмоқда.

Минг шукрлар бўлсинким, бугун бизнинг юртимиз тинч ва осуда. Бугун биз қанчалар огоҳ ва ҳушёр бўлсак, муқаддас юртимиз, тинчлигимиз, оиламиз ва фарзанд­ларимизга ёмон кўз билан қараётган кимсалар содир этиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатардан йироқ бўламиз. Зеро, неъматнинг бардавом бўлиши унинг шукри адо этилишига боғлиқ.

Президентимиз Хотира майдонидаги суҳбатда фарзандларимизни бугун нафақат бундай балолардан асрашимиз, шу билан бирга ҳар қандай манфур ғояларга қарши ўз мустақил фикри, мустақил муносабатини билдира оладиган, ўз фуқаролик позициясига эга бўлган етук шахслар қилиб тарбиялаш лозимлигини таъкидлади. Бу ўз-ўзидан бўлмайди, албатта.

Ёшларимизни ёт ғоялар таъсиридан асраш, баркамол авлодни тарбиялаш учун астойдил курашмоғимиз керак бўлади.

Бугун ҳар бир ҳамюртимиз ўзи яшаб турган қишлоқми, шаҳарми, қиёфасига боқсин, йўлларига, боғлари-ю, гулзорга айланган майдонларига қарасин, кўркам ва обод манзаралардан кўзи қамашади, кўнгли яйрайди. Тинчлик ҳукм сурган юртдагина ана шундай ободлик, гўзаллик бўлади. Биз буни юрак-юракдан ҳис этмоғимиз лозим.

 

Зилола ХЎЖАНИЁЗОВА,

журналист.



DB query error.
Please try later.