19.05.2016

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Тошкент солиқ коллежида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?» мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комила Каромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Умида Абдуазимова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳиддин Омон, Матбуот ва ахборот агентлиги бош муҳаррири Жасур Ҳусанов ва бошқалар мустақиллик берган улкан имкониятлар, ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлида қилинаётган ишлар ҳамда уларнинг тарихий аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Президентимизнинг пойтахтимиздаги Хотира майдонида билдирган фикрларидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз юритилди, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, бу бебаҳо неъматни асраб-авайлашимиз лозимлиги таъкидланди.

Ватан, мустақиллик ва эзгулик мавзуларида шеърлар ўқилди.

— Коллежимизда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, — дейди коллеж директори Баҳриддин Зайниддинов. — Ўқувчиларимиз онги ва қалбида ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини қарор топтиришда, маънавияти ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда бундай учрашувлар муҳим аҳамият касб этади.

 

Ўғилой ПАРПИЕВА



DB query error.
Please try later.