Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
19.05.2016

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ

қандай амалга ошириляпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Давлат харидларининг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Сирдарё вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги «Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида»ги ҳамда 2013 йил 5 апрелдаги «Элект­рон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги қарорлари соҳани янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Шу асосда электрон шаклдаги харидлар тизими янада кенгайиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида рақобат янада кучайди, уларни мазкур тизимга янада кенгроқ жалб этиш учун қулай шароит яратилди. Бу, ўз нав­батида, бюджет маблағларини ишлатишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, табиий монополия субъектларининг товарлари ҳамда хизматлари нархларини мақбуллаштириш имконини бермоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, Сирдарё вилоятида 2015 йил давомида электрон аукцион ва электрон каталог савдолари натижаси бўйича умумий қиймати қарийб 21 миллиард сўмлик жами 13 мингта шартнома тузилган. Ўтказилган савдолар натижасида салкам 10 миллиард сўмлик бюджет маблағлари иқтисод қилинган. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида вилоятнинг Гулистон шаҳри, Боёвут, Сирдарё, Сайхунобод туманларида бюджет маблағлари салмоқли миқдорда иқтисод қилинган бўлса, Ховос, Оқолтин ва Ширин туманларида бу борада имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

Депутатлар, шунингдек, электрон ахборот порталига бюджет ташкилотлари томонидан товарларни харид қилиш юзасидан эълон ва буюртмаларни жойлаштиришда, буюртмачилар томонидан бу товарларни қабул қилиб олишда, етказиб берувчилар томонидан шартномага мувофиқ товарларни ўз вақтида етказиб беришда ва бошқа масалалардаги камчиликларга ҳам эътибор қаратишди.

— Жумладан, айрим бюджет ташкилотлари томонидан харид қилиниши лозим бўлган товарлар бўйича буюртмалар махсус электрон порталига жойлаштирилмаган, электрон савдолар ўтказилмаганлигига қарамай, ҳудудий ғазначилик органлари бундай шартномаларни рўйхатдан ўтказган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Фарҳод Умаров. — Бундан ташқари, айрим маҳаллий ҳокимиятлар давлат харидларига кичик бизнес субъектларини жалб этишга етарли даражада эътибор бермаган. Натижада 2015 йил давомида Сардоба туманида бор-йўғи 1 та, Оқолтин туманида 2 та, Ховос ва Боёвут туманларидан 3 тадан кичик бизнес субъекти давлат харидлари бўйича электрон савдоларда қатнашган.

Қўмитанинг назорат-таҳлил натижаларига асосланиб, йиғилишда соҳага оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан қатор таклиф, тавсиялар ишлаб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг давлат харидларига доир қоидалари, шунингдек, 20 дан ортиқ қонуности ҳужжатларини яхлит ҳолга келтириш мақсадида янги қонун лойи­ҳасини ишлаб чиқиш зарурати юзага келаётгани қайд этилди.

Қўмита кўриб чиқилган масала бўйича қарор қабул қилди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: