Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
17.05.2016

«ЁШ СИЁСАТЧИ — 2016»:

туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда «Ёш сиёсатчи — 2016» кўрик-танловининг туман-шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча танловнинг Самарқанд шаҳар босқичи ниҳоясига етди. Иштирокчилар 3 шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Янги иш ўринлари яратиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, маҳаллаларда ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш масалаларига қаратилган ло­йиҳалар тақдим этилди.

— Танловда «Иш ва фаровонлик барча учун» деб номланган лойиҳам билан иштирок этдим, — дейди Алижон Собиров. — Ундан кўзланган мақсад сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини кўтариш ва кам таъминланган оилалар даромадини ошириш ҳисобланади.

— Танлов юқори савияда ўтказилди, — дейди ЎзХДП Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Шоира Норқулова. — Ёшларнинг шижоати, дунёқараши, ўз мустақил фикрига эга экани ҳар бир шартда яққол сезилиб турди. Иштирокчилар электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қиладиган лойиҳаларни тақдим этишди. Энди уларни амалга оширишга кўмаклашишимиз керак.

Якуний натижаларга кў­­­­ра, биринчи ўринни Зухо ­Лапасова қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

 

Исломбек УМИРОВ



DB query error.
Please try later.