Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
14.05.2016

ГЎЗАЛ ФАРҒОНА МЕҲМОНЛАРНИ КУТМОҚДА

Бугун Фарғона шаҳрига борган киши бу сўлим ва гўзал шаҳар янада чирой очгани, кўркамлашгани, турфа гулларга бурканганини кўради. Фарғона халқ­аро аэропортидан чиқиб, исталган томонга юринг, кенг ва равон кўчалар, бири-биридан муҳташам турар-жой бинолари, санъат, спорт кошоналари, замонавий тиббиёт, таълим масканларини кўриб кўз қувонади, қалбингиз ғурурга тўлади.

Қайта қурилган, янги қиёфага эга бўлган, озода, осойишта, кўкси баланд Фарғонада яна бир ҳаяжон, қувонч кезмоқда. Бу — бўлажак Универсиада ҳаяжони ва қувончидир.

«Универсиада — 2016» спорт ўйинларини бугун нафақат фар­ғоналиклар, балки барча юртдошларимиз, айниқса, ёшлар ўзгача иштиёқ билан кутмоқда. Мусобақанинг финал босқичини юқори савияда ўтказиш мақсадида Фарғонада алоҳида дас­тур асосида пухта ҳозирлик кўрилиб, барча манбалар ҳисобидан 31,4 миллиард сўм маблағ сарфланади.

Мусобақа қатнашчилари учун 6 муассасада 2012 ўринли турар-жойлар белгиланиб, жамоат хавфсизлиги таъминланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда спорт турлари бўйича 14 нафардан иборат бош ҳакамлар ҳайъати, 175 нафар ҳакамлар таркиби шакллантирилди.

Ташкилий қўмита маълумотларига қараганда, иштирокчиларга жами 1 миллиард сўмлик совғалар ва спорт формалари жамланмаси тақдим этиш кўзда тутилмоқда. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ғолибларни тақдирлаш учун 300 қимматбаҳо совғалар тайёрланмоқда.

— Спорт байрами кунларида иштирокчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади, — дейди Фарғона давлат университети жисмоний маданият кафедраси мудири Қодиржон Жабборов. — Меҳмонлар Фар­ғонанинг диққатга сазовор жойлари, таълим муассасаларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишадилар. Улар учун вилоятимизнинг тарихий масканлари ва замонавий объектларига саёҳат уюштирилади.

Бугунги кунда «Универсиада» спорт ўйинлари орқали жаҳон ареналарига чиқиб, мамлакатимиз довруғини дунёга ёйган спортчиларимиз кўпчиликни ташкил этади. Ишонамизки, Фар­ғонада ўтадиган мусобақада ҳам янги номлар кашф этилади ва улар халқаро майдонларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар. Энг муҳими эса бундай мусобақалар ёшларимизни спорт билан бир умрга дўст­лаштиради, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлайди.

 

Ўз мухбиримиз.



DB query error.
Please try later.