12.05.2016

КОМБИНАТ ФАОЛИЯТИ

кенгаймоқда

Навоий кон-металлургия комбинатида қарийб 60 минг иш ўрни яратилган бўлиб, кейинги йилларда энг замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган учинчи ва тўртинчи гидрометаллургия заводлари, хусусан, Қизилқум фосфорит мажмуаси, «Гужумсой», «Аристантау», «Суграли», «Истиқлол», «Шимолий Конимех» каби конлар фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда батафсил маълумот берилди.

Айни пайтда «Мурунтов» конида рудани 270 метр баландликка ташиб берадиган, йиллик унумдорлиги 14 миллион тоннани ташкил этувчи конвейердан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, 2-гидрометаллургия заводида амалга оширилган модернизация ишлари туфайли рудани қайта ишлаш ҳажми салкам икки баробарга ортди.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида комбинат томонидан 23 миллиард сўмлик ишлар бажарилиши мўлжалланаётгани матбуот анжуманида алоҳида қайд этилди. Жумладан, Заркент қўрғонида аквапарк қуриш, Зарафшон шаҳрида «Она ва бола» скрининг маркази барпо этиш, Нуробод туманида сув билан даволаш профилакторийсини ишга тушириш, Кармана туманидаги «Металлург» профилакторийсини халқ­аро талаблар даражасида таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда.



DB query error.
Please try later.