Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
07.05.2016

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАШ —

бош мақсадимиз

ЎзХДП Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори томонидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтида шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

— Бугунги ахборот технологиялари ривожланган, илм-фан тараққий этаётган бир даврда ёшлар онгига ўз ғоясини сингдиришга интилаётган кучлар ҳам бор, — дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Умрбек Бектемиров. — Бу жараёнда маънавиятимизга зид бўлган, ёшларнинг онги ва ҳаётини заҳарлашга интилаётган гуруҳларга қарши мафкуравий иммунитет ҳосил қилишимиз даркор. Бу анча мураккаб жараён ҳисобланади. Биз шунчаки чет элда ишлаб чиқарилган, деб қарайдиган айрим маҳсулотлар ташвиқотида ҳам буз­ғунчи ғоялар яширинган бўлиши мумкин. Интернет бугунги кунда бунё­д­кор ва вайронкор ғоялар жамланган тармоққа айланиб бўлди. Лекин уни чеклаш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Интернетдан яхшисини олиб, ёмонини четга суриш, бунинг учун ёшларда иммунитет шакл­ланиши даркор. Ана шундагина ҳар томонлама баркамол авлод вояга етади.

— Глобаллашув ҳақида гап кетар экан, кўпинча Маҳатма Гандининг сўзларини эслайман, — дейди ЎзХДП Марказий Кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти ходими Суннатилло Бозорбоев. — У айтадики, «Мен таш­қаридаги бўрондан қўрқиб, деразамни ёпиб қўя олмайман, чунки менга тоза ҳаво керак. Шу билан бирга, тоза ҳаво керак экан, деб деразамни катта очиб ҳам қўя олмайман, чунки менинг уйимни чанг-тўзон босиб кетишини хоҳламайман». Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Биз ёшларга улардан самарали фойдаланишни ўргатишимиз керак. Мамлакатимизда чет тиллари 1-синфдан ўқитилаётгани бежиз эмас. Интернет тармоғида аксарият ресурслар инглиз тилида. Чет тилларини ўрганаётган болаларда ёт ғояларга қарши туриш ҳиссини уйғота олсак, улар баркамол инсонлар бўлиб вояга етишади.

— Бугунги давра суҳбати талабаларимиз ёдида узоқ вақт сақланиб қолишига ишонаман, — дейди Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти проректори Дилфуза Раҳматуллаева. — Талабаларимиз муҳим маълумотларга эга бўлди. Тадбир доирасида инс­титутимизда ўзига хос кўргазма ташкил этдик. Ёш рассомлар ёт ғояларга қарши курашиш, мавзусида суратлар чизишди.

Тадбир сўнгида энг яхши сурат муаллифларига ҳамда давра суҳбатида фаол иштирок этган талабаларга ЎзХДП Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Темур АЪЗАМ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.