Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
05.05.2016

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

сиёсий партия фаолиятини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга

Ҳар бир компания, корхона, муассаса ва ташкилот ўзининг келажаги, истиқболини, биринчи навбатда, малакали кадрлар орқали белгилайди. Бошқарувда кадрларнинг тўғри танланиши корхона-ташкилотларнинг ютуқлари, мавқеини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Бу, айниқса, сиёсий партиялар фаолиятида катта ўрин тутади.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида кадрлар малакасини ошириш масаласига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бу борада таянч таълим даргоҳи ҳисобланади. Бу ерда фан ва технологиянинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда, нафақат илмий изланишлар олиб бориш ёки уни давом эттириш, балки турли йўналишлар бўйича малака ошириш учун ҳам кенг имкониятлар яратилган.

Хусусан, мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг масъул ходимлари учун ташкил этиб келинаётган махсус малака ошириш курслари сиёсий партияларнинг кадрлар билан боғлиқ масалалари ижобий томонга ўзгаришида яна бир муҳим қадам бўлди.

Маълумки, бугунги кунда мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни белгилашда сиёсий партияларнинг иштирокини тубдан кенгайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш талаб этилмоқда. Сиёсий партиялар олдига қўйилаётган бундай масъулиятли вазифаларни самарали амалга оширишда кадрларнинг ўрни ва роли катта, албатта.

Шу нуқтаи назардан қаралганда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида турли йўналишларда фаолият юритаётган 32 нафар кадр 5 гуруҳда 2015 йилнинг IV чорагидан 2016 йилнинг 23 апрелигача Давлат бошқаруви академия­сининг Ўзбекистон Республикасида сиёсий партиялар раҳбар кадрлари учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида ўз малакасини оширгани долзарб аҳамиятга эгадир. Бу жараён айни пайтда ҳам давом эттирилмоқда. Ушбу даргоҳда партиямиз тизимидаги 4 нафар ёш кадр билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур курсларда дарс ўтишга ҳаётий тажрибага эга раҳбарлар, Президент Девони масъул ходимлари, мамлакатимиздаги етакчи ва хал­қ­аро олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари жалб этилган. Бу эса тингловчиларнинг ҳар томонлама билим ва тажрибасини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга, шу билан бирга, кадрлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, академияда дарс­ларнинг мавзулар қамрови анча кенг. Хусусан, мавзу танлашда сиёсий партиялар тизимидаги барча ташкилий ишларга жиддий ёндашилган, миллий ва хорижий тажриба алоҳида эътиборга олинган.

Хулоса қилиб айтганда, кадр­лар билим ва кўникмаларининг тизимли равишда ошириб борилиши сиёсий партиялар фаолиятини кучайтиришга, бу эса ўз навбатида, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

 

Олимжон ЗАРИПОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.