Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
05.05.2016

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Андижонда «Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартиби: дастлабки тажрибалар, истиқболдаги вазифалар» мавзусида минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия­си, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари Кенгашлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссия­лари фаолиятини такомиллаштириш, хусусан, уларнинг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги иштирокини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш катта аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни ушбу йўналишдаги ислоҳотлар ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, аҳоли турли қатламлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан муносабатларини такомиллаштириш, уларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор ҳуқуқий меъёрлар ўз ифодасини топган.

Тадбирда ижтимоий шерикликнинг асосий шакл­лари ва асослари, тартиблари бўйича маърузалар тингланди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: