30.04.2016

ТЕРМА ЖАМОАМИЗ

ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жаҳон чемпионати — 2018 саралашининг учинчи бос­қичига тайёргарлик ­доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўт­казади.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур ўйин 10 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоа жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик доирасида ёзда ­Австрияда йиғин ўтказиши режалаштирилмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғини ­доирасида 7 июнь куни ­Канадага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: