Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
28.04.2016

АМАЛИЙ ИШЛАР

электорат манфаатлари ҳимоясига хизмат қилади

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгашининг навбатдаги пленумида партия ташкилотлари ва гуруҳларининг ўтган йилги фаолияти таҳлил қилиниб, жорий йилга мўлжалланган асосий вазифалар белгилаб олинди. Ушбу масалалар юзасидан вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Раимберган САБУРОВнинг маърузаси таҳлилий-танқидий руҳда баён этилди.

Таъкидландики, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги 15 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи ўтган йили бир қатор долзарб ижтимоий масалаларни ўрганган. Депутатлар ташаббуси билан доимий комиссия йиғилишларида электоратимиз манфаатлари ҳимоясига қаратилган 11 масала кўриб чиқилган. Аммо уларни сессиялар кун тартибига олиб чиқишда кўнгилдагидек ишлар қилинмаган.

Боғибек ҚОСИМОВ, Ҳазорасп туман партия кенгаши раиси:

— Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳимиз ўтган йили битта масалани сессияга олиб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишга эришди. Эндиликда унинг ижросини назорат қилишга эътибор қаратяпмиз.

Пленумда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларимиз аъзолари депутатлик сўровидан самарали фойдаланмаётгани тан­қид қилинди. Бу тўғри. Ўзимиздан қиёс: туман Кенгашидаги депутатларимиз ўтган йили 6 депутатлик сўрови билан чиқишган. Ваҳоланки, жойларда аҳолини ўйлантириб келаётган, ечимини кутаётган муаммолар оз эмас. Ҳар бир депутат одамлар ишончини оқлаш учун жонкуярлик кўрсатиши керак, деб ўйлайман. Очиғи, бу йил партия гуруҳимиз аъзолари фаолиятида олға силжиш кузатиляпти. Жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида депутатларимиз 5 депутатлик сўрови билан чиқишди. Биз кўтарилган ҳар бир масаланинг ечимини топиш учун қатъий позицияда турмоғимиз лозим.

Вилоят партия кенгаши раиси ўз маърузасида оғриқли бир муаммога эътибор қаратди. Ўтган йили «Ёш сиёсатчи» кўрик-танловининг шаҳар, туман ва вилоят босқичларида иштирокчилар истиқболли бизнес режалари билан иштирок этишганди. Уларда ёшларимизни иш билан таъминлаш кўзда тутилган эди. Аммо, мазкур режаларни молиялаштириш, ҳаётга татбиқ қилиш масаласи ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Ташаббускор ёшларга кўмаклашиш партия кенгашлари, депутатларимизнинг доимий ишига айланиши керак, албатта.

Рашида СУЛТОНОВА, «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови республика бос­қичи иштирокчиси:

— Чекка қишлоқларда яшаётган хотин-қизларимизга жуда ас­қотадиган, уларга ўз имкониятларини рўёбга чиқаришда ёрдам берадиган лойиҳам билан танловда иштирок этдим. Ҳозир уни амалга ошириш учун ҳаракат қиляпман. Бундай кўрик-танловлар барчамиз, айниқса, ёшларимиз учун катта имконият. Танловдан сўнг кўплаб ёшлар партиямизга аъзо бўлиш истагини билдиришди. Ана шундай йигит-қизларнинг ишончини қозониш учун амалий ишларимизни янада кўпайтиришимиз керак.

Пленумда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлашда партия фаоллари, депутатлар янада фаол бўлиши кераклигига урғу берилди. Мунтазам мониторинг олиб бориш, шунингдек, партия­миз Ҳаракат дастури ижросини чуқур таҳлил қилиш, шулардан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Гулсара АҲМЕДОВА, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати:

— Фикримча, «Аёллар соғлиги — жамият бойлиги» лойиҳасининг таъсирчанлигини янада оширишимиз керак. Хонқа туманидаги «Сара­поён» қишлоқ врачлик пунктида лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирда гувоҳ бўлдимки, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш масалаларида тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш ишлари доимий эътиборни талаб этади. Ўйлашимча, бу борада биринчи навбатда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, кўпроқ улар даврасида бўлиб, юзма-юз мулоқотлар ўтказишимиз зарур.

Пленум танқидий руҳда, қизғин музокаралар тарзида давом этди. Партиямиз фаоллари Меҳрибон Мадаминова, Муяссар Раҳимова ва бош­қаларнинг чиқишларида партия ташкилотлари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар фаолияти амалий мисоллар асосида таҳлил қилинди.

Пленум кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилди.

 

Рўзимбой ҲАСАН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.