Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
28.04.2016

ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ ФАОЛЛИГИ

ижтимоий масалалар ечимида муҳим ўрин тутади

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгашининг пленуми бошланишидан олдин кенгаш раиси Сирожиддин Аъзамовни учратдик.

— Бугун сўзга чиқувчилар қоғозга қарамай гапиради, — деди у салом-аликдан кейин. — Партиямиз фаоллари, депутатлар билан очиқ мулоқот қилсак, дейман. Тўғри, рақамлар, бажарилган ишларни таҳлил қилиш яхши. Лекин келгусида ишларимизни янада жонлантириш учун бизга кўпроқ фикр-мулоҳазалар, таклифлар керак. Пленумни ёритишда ҳам шу масалага эътибор қаратсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди...

Бу бизнинг вазифамиз эканини айтиб, ичкарига кирдик. Пленумни вилоят партия кенгаши раиси очди:

— Бир фикрни алоҳида таъкидлашни истардим. Вилоятимиз улкан ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга, табиий ресурсларга бой ҳудуд ҳисобланади. Бу зиммамизда катта масъулият турганини ҳам англатади. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари аҳолини ўйлантираётган ижтимоий масалаларни чуқур ўрганиб, уларни ҳал қилиш бўйича таклифлар, ташаббуслар билан чиқиши, вилоятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиши талаб этилади.

Гап шу ҳақда кетганда, ўтган йилги фаолиятимизга холис баҳо берсак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Айтиш керакки, Ҳаракат дастури ижросини таъминлашда айрим туман ва шаҳар Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари сусткашликка йўл қўйди. Масалан, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Бекобод туман Кенгашларидаги партия­миз гуруҳлари ҳуқуқ ва имкониятлардан самарали фойдалана олмади. Аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, кенг миқёсда муҳокама қилишга етарлича эътибор қаратилмади. Натижада айрим ҳудудларда электорат манфаатлари билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмай қолди.

Бу ўринда биз томондан ҳам эътиборсизликка йўл қўйилган, деб ўйлайман. Маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари томонидан доимий комиссиялар ва сессияларда қабул қилинган қарорлар ижроси устидан мунтазам мониторинг олиб борилиши керак.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. 2015 йилда партия ташкилотлари қошидаги 21 Жамоатчилик қабулхонасига тушган 800 га яқин мурожаат­нинг 79 фоизи ечим топди. Савол туғилади: бу борада кўрсаткични оширишимизга нима тўсқинлик қилди? Ўйлашимча, ҳамма жойда иш масъулият билан йўлга қўйилса, қонуний ваколатлардан самарали фойдаланилса, ҳеч бир мурожаат ўз ҳолича қолиб кетмайди.

Таҳлиллар, таклифлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Сўзга чиққанлар бирин-кетин ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

— Сўзим аввалида савол бермоқчиман, — деди вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Меҳрож ДАРХОНОВ. — Партиямиздан сайланган депутатлар сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини маҳаллий Кенгашларда қай даражада ифодалай оляпти? Умуман, вилоятда партиямизнинг Сайловолди дастури ижросини таъминлашда партия гуруҳларининг ўрни, таъсири қандай бўляпти?

Вилоятдаги партиямиз гуруҳларининг ўтган йилги фаолиятига назар солсак, бу саволларга жавоб топишда бироз қийналамиз. Буни нафақат депутатлар, балки ҳар биримиз тан олишимиз керак. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли, ваколатлари сезиларли равишда ошди. Бироқ негадир депутатларимиз улардан тўлиқ фойдалана олмаяпти.

Масалан, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги депутатларимиз ўтган йили давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларига 26 депутат сўрови юборган. Шундан 13 сўров фуқаролар мурожаатлари, қолган 13 таси қонун ва қарорларнинг ижроси билан боғлиқ бўлган. Сўровларнинг натижалари партия гуруҳи, доимий комиссиялар ёки сессияда муҳокама қилинган эмас. Партия гуруҳлари жойларда давлат дастурлари, меъёрий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан депутатлик назоратини изчил олиб бориши, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этиши ҳаёт талабига айланди.

Баъзи депутатлар фақат ўзи аъзо бўлган доимий комиссия иши билан кифояланмоқда. Сайлов округларидаги долзарб ижтимоий масалаларни ҳал қилиш четда қолиб кетмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар сессиялари ва доимий комиссиялар йиғилишларида партия гуруҳлари ташаббуси билан ташкил этила­ё­тган мансабдор шахс­ларнинг ҳисоботи ёки ахбороти эшитуви ва уларнинг муҳокамаси талаб даражасида ўтказилмаяпти. Бу масала ҳам депутатлар, партия гуруҳлари эътиборида туриши керак, деб ўйлайман. Сессия муҳокамаси олдидан партиямиз гуруҳлари ўз позициясини шакллантириб олса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу йил ана шу жиҳатларга эътибор бериб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилайлик.

— Фикрингизга қўшимча қилмоқчиман, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Шуҳрат ТУРСУНБОЕВ. — Партия дас­турий мақсадларидан келиб чиқиб, таклифлар тайёрлашда ташаббускорликни қўлга олишимиз керак. Партиямиз Сайловолди дас­тури, электорат манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий масалалар маҳаллий Кенгашларда кенг ўрганилиб, изчил муҳокама қилиниши кейинчалик парламент назоратини кучайтиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Демак, барча даражадаги партия ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари фаолияти бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим.

Депутат яна бир қанча таклифлар берди. Муҳокамаларда ҳар бир ҳудуд вакили фикр билдирди.

— Тўғрисини айтсам, пленумга маъруза тайёрлаб келгандим, — деди «Фаол аёллар» қаноти Ангрен шаҳар бўлими етакчиси Дилдора
ФАЙЗУЛЛАЕВА
. — Лекин уни ўқиб бермоқчи эмасман, мен бугун кўнглимдаги гапларим ва фикрларимни билдирмоқчиман. «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танловида қатнашиб, юртимиздаги фаол аёллар билан мулоқот қилгач, хотин-қизларнинг имкониятлари, жамиятдаги ўрни ҳақида тасаввурларим кенгайганини сездим. Ўз устимда ишлашни ўргандим. Танлов давомидаги савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар мени ўзгартирди, иродамни тоблади. Шуни тушундимки, биз, партиямиз фаоллари, депутатлар катта-кичик йиғилишлар, давра суҳбатларида эркин фикр алмашишга, дилимиздаги сўзларни гапиришга алоҳида эътибор беришимиз керак экан. Пленум иштирокчиларидан илтимос қилмоқчиман. Бизнинг Ангрен шаҳридаги, умуман, вилоятимиздаги опа-сингилларимиз билан тез-тез учрашув ва мулоқотлар ўтказилса, яхши бўлар эди. Бу борада депутатларимиз, партиямиз фаолларидан кўпроқ ташаббуслар кутиб қоламиз.

Пленумда Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, шаҳар, туман партия кенгашларининг бўлим ҳамда сектор мудирлари камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини айтишди.

Ташаббускорлиги, фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган бошланғич партия ташкилотлари етакчиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Пленумда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.