Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.04.2016

ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИ

партия ташкилотлари, депутатлар фаолиятининг асосини ташкил этади

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгашининг пленумига иштирокчиларнинг аксарияти ўз таклифлари билан келганди. Буни пленум давомида сўз сўраганлар кўп бўлганидан ҳам билиш мумкин эди. Қатнашчилар берган ҳар бир фикр, таклиф партия ташкилотлари ва депутатлар олдида турган муҳим вазифаларни белгилашга асос бўлди.

Пленумда вилоят партия ташкилоти ва гуруҳларининг партия дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятини янада такомиллаштириш, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросида партия ташкилотларининг амалий иштирокини кучайтириш ва бошқа долзарб масалалар кўриб чиқилди.

— Электорат манфаатларини ҳимоялаш самарадорлигини ошириш учун ижро ҳокимияти идоралари фао­лия­тидан яқиндан хабардор бўлишимиз керак, — деди вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Саида Жўраева. — Кўпгина масалаларни ҳал этиш турли дастурларга киритилади-ю, айрим идоралар, уларнинг раҳбарлари масъулиятсизлиги сабабли баъзи лойиҳалар амалга ошмай қолади. Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун албатта ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз зарур.

Бу борада партия гуруҳлари аъзолари орқали маҳаллий Кенгашлардаги доимий комиссиялар ташаббускорлигини оширишга эътибор қаратишимиз лозим, деб ўйлайман. Чунки доимий комиссиялар ҳудудларда аҳо­лини ўйлантираётган масалалар ечими бўйича амалий таклифларни шакл­лантиришда муҳим ўрин тутади. Сессия муҳокамасига ҳам тегишли масала доимий комиссия орқали киритилади. Шу боис партиямиздан сайланган ҳар бир депутат доимий комиссияларда аввало электорат манфаати билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий масалалар ечими бўйича ташаббус кўр­сатиши керак бўлади.

ЎзХДП вилоят кенгаши раҳбарининг таъкидлашича, ўтган йили халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан жойларда учраётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 150 га яқин депутатлик сўрови юборилган. Шунингдек, партия дастурий мақсадлари амалга ошишига хизмат қиладиган 13 масала партия гуруҳларида, 7 масала эса сессия муҳокамасига киритилди. Бундан ташқари, Жамоатчилик қабулхоналарига мингга яқин мурожаат тушган. Уларнинг 72 фоизи ижобий ҳал этилган. Қолганларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Вилоят партия ташкилоти етакчиси бу натижалар хотиржамликка берилишга асос бўлолмаслиги, электорат манфаатлари билан боғлиқ масалаларда янада фаоллик кўрсатиш лозимлигини таъкидлаб, галдаги вазифаларга тўхталди.

Шунингдек, сўзга чиққанлар электорат вакиллари орасида ижтимоий-сиёсий, мафкуравий йўналишларда олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишди. Партиянинг тарғибот-ташвиқот йўналишидаги фао­лиятини янада такомиллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. ЎзХДП электоратининг узоқ муддатли ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Қайд этилдики, эндиликда ҳар бир партия ташкилоти дастурий мақсадларга мос тарзда амалий фаолият юритиши, хусусан, ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож кишиларнинг манфаатларини таъминлаш бўйича аниқ натижаларга эришиши лозим.

— Электорат билан ишлаш, ижтимоий-сиёсий тадбирлар самарадорлигини оширишда бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтириш алоҳида ўрин тутади. Лекин бу борада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина, — деди Бухоро шаҳридаги ҳудудий партия ташкилоти етакчиси Бахтиёр ­Мардонов. — Масалан, бошланғич ташкилотлар етакчиларининг сиёсий-ҳуқуқий билимини, малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарларни кўпроқ ташкил этиш вақти келди, деб ўйлайман. Уларни шунчаки ўқитиш эмас, балки ташкилотчилик ва ташаббускорлик, сиёсий етакчилик фазилатларини ривожлантириш лозим. Шунингдек, бошланғич ташкилотларда ўтказиладиган тадбирларда ҳаётий масалалар муҳокамасига кенг ўрин бериш, ижтимоий долзарб мавзуларда учрашув ва давра суҳбатларини ўтказиш керак.

Пленумда, шунингдек, партия ташкилотлари ва гуруҳлари фаолиятида муайян камчиликларга йўл қўйилгани ҳам очиқ тан олинди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, ҳудудий ривожланиш дастурларига муқобил таклифлар киритиш, партия Сайловолди дастуридан келиб чиқадиган ижтимоий масалалар юзасидан назорат-таҳлил ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросида фаол иштирок этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

— Соғлом она ва бола йили ғоялари партиямиз Сайловолди дастуридаги вазифалар билан ҳамоҳанглиги зиммамизга катта масъулият юклайди, — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Шуҳрат Исматов. — Давлат дастури ижросини назорат қилиш билан биргаликда электорат вакиллари, партия­дошларимиз фаоллигини кучайтириш фаолиятимизнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Биз бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни кучайтиришимиз зарур. Шуни ҳам айтиш керакки, хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалар фарзандларига берилаётган нафақаларнинг манзилли ажратилишини ўрганиш ва юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида мониторинг ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

Билдирилган таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб, пленум тегишли қарор қабул қилди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.