Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
19.04.2016

ОНА ВА БОЛА ҲУҚУҚИ — МУҚАДДАС

«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журналининг жорий йилдаги биринчи сони таҳрир ҳайъати томонидан тайёрланган
«Соғлом она ва бола — муста­ҳ­кам жамият асоси» сарлавҳали мақола билан очилади.

«2016 йил — Соғлом она ва бола йили» рукни остида эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг «Аҳил ва мустаҳкам оила — жамият таянчи», Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзонинг «Соғлом халқ, соғ­лом миллат буюк ишларга қодир», Тошкент давлат юридик университети доценти Ҳайдарали Муҳамедовнинг «Болаликни ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари», Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходими Маъруф Умаржоновнинг «Оналик ва болалик муҳофазасининг ҳуқуқий-қиёсий таҳлили» мақолалари эълон қилинган.

Журналхонлар «Инсон ва ҳуқуқ» рукни остида эса Ички ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Илҳом Турғуновнинг «Инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришда ҳуқуқий ислоҳотларнинг роли», Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбоновнинг «Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги», Ички ишлар вазирлиги Академияси катта илмий ходим-изланувчиси Аброржон Амановнинг «Ҳақ эвазига ахборот хизмати кўрсатиш шартномасининг моҳияти ва аҳамияти» сарлавҳали мақолалари билан танишадилар.

Журналнинг ушбу сонида «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази — 2015 йилда» сарлавҳаси остида марказнинг йиллик ҳисоботи эълон қилинган.

Шунингдек, «Халқаро ҳуқуқ», «Юксак маънавият — енгилмас куч» рукнлари остида ҳам кўплаб эътиборга лойиқ мақолалар босилган.

Буюк бобомиз Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия маслаҳатчиси Содиқ Йўлдошевнинг «Амир Темур салтанатида адолат устуворлиги ва шикоят­ларнинг ҳал этилиши тарихидан» мақоласи ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Шунингдек, журналда «Анжуманлар, тадбирлар, тақдимотлар» рукни остида турли ахборотларга ҳам кенг ўрин берилган.

 

Ўз мухбирмиз.



DB query error.
Please try later.