16.04.2016

ЖАМОАТЧИЛИК ВА ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ

тизимли олиб борилиши керак

Фарғона вилояти. 2015 йилда халқ депутатлари маҳаллий ­Кенгашларидаги партия гуруҳлари 93 масалани муҳокама қилди. Уларнинг 82 таси доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига киритилган бўлса, 19 таси ­сессияларда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлардаги гуруҳлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш билан бошланди.

— 2016 йилнинг Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган вазифалар партиямиз ғоялари, электорат манфаатларига мос келади, — деди партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Дилбархон Мамажонова. — Партия ташкилоти фаолиятига бериладиган баҳо мезони марказида депутатлар амалга оширган ишлар туради. Жорий йилнинг шу давригача эса партия гуруҳлари кутилган натижаларга эришди, дея олмаймиз.

2015 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги пар­тия гуруҳлари 93 масалани муҳокама қилди. Уларнинг 82 таси доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига киритилган бўлса, 19 таси сессияларда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг ўтган уч ойида 13 масала партия гуруҳлари томонидан доимий комиссия­ларга киритилди холос. Тўғри, ушбу масалаларнинг ҳар бири ижтимоий аҳамияти жиҳатидан муҳим бўлиб, партия Ҳаракат дас­тури талабларига мос тушади. Доимий комиссиялар қабул қилган қарорлар эса электорат манфаатларига хизмат қилади. Лекин ҳалигача бирор масала халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига киритилмагани ташвишли ҳолатдир.

Вилоят партия ташкилоти етакчиси ўз чиқишида бир қатор таклифларни ҳам ўртага ташлади.

— Тизимли жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ва шаҳар, туман Кенгашларидаги гуруҳларимиз ўртасида ҳамкорликни кучайтириш лозим. «Коллеж — корхона» тизимини ривожлантириш, битирувчиларни кафолатланган иш ўрни билан таъминлашга қаратилган шартномаларни тўлиқ бажарилишига эришиш, бу борада жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш зарур, — деди у.

Пленум «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши иштирокини янада кучайтириш масаласини атрофлича кўриб чиқди.

Мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳит яратиш, қиз болаларни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, спорт билан шуғулланишини таъминлаш имкониятлари кенгайиб бораётгани таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қи­лиш, жамиятда соғ­лом турмуш тарзини қарор топтириш ишлари бўйича депутатлик назоратини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Дастурда белгиланган вазифалар, жумладан, қишлоқ аҳо­лиси, айниқса, аёллар учун ижтимоий, маиший ва тиббий шарт-шароитлар яратиш, қиш­лоқ жойларда намунавий ло­йиҳалар асосида замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш муҳим масала экани айтилди. Аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттиришда фаол иштирок этиш лозимлиги уқтирилди.

Очиқ минбарга партия фаоллари, партия гуруҳлари аъзолари, етакчилар бирин-кетин сўз сўраб чиқишди. Қисқа, лўнда, қизиқарли таклифлар айтилди.

Пленумда тегишли қарор қабул қилинди.

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.