Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
16.04.2016

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Пойтахтимизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказишнинг долзарб масалаларига ­бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раис­лари (оқсоқоллари)  ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бў­йича ўқув курслари томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ­Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бош­қаруви академияси вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлиси ­Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ­Б.Матмуродов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)  ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Р.Саидаҳмедов ва бошқалар Президентимиз томонидан илгари сурилган «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили ҳаётимизда муҳим аҳа­мият касб этаётганини таъкидлади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва маърифий жиҳатдан тарбиялаш, касбга йўналтириш, аҳоли орасида миллий-маънавий қадриятларни кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатмоқда. Маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес ривожланиб, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш такомиллашмоқда.

Бу каби муҳим вазифаларни самарали амалга ошириш учун маҳаллаларни малакали раҳбар кадрлар бошқариши зарур. Шу жиҳатдан фуқаролар йиғинларига бўлиб ўтадиган сайловлар маҳаллалар фаолиятининг ривожида, мамлакатимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бўлажак сайлов давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш, либераллаштириш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни тобора чуқурлашиб бораётган бир шароитга тўғри келмоқда. Бу эса сайловнинг ҳар бир иштирокчисидан, энг аввало, сайловга кўмаклашувчи комиссия ҳамда ишчи гуруҳ вакилларидан катта масъулият талаб қилади.

Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил қилиш юзасидан Тошкент шаҳридаги 505 маҳаллага ҳамда сайловда иштирок этувчи бошқа субъектларга сайлов ­жараёнида ўз ишларини тизимли ва самарали ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Конференцияда «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятига оид маърузалар тингланди. Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиянинг вазифалари, ишчи гуруҳнинг вазифа ва ваколатлари бўйича батафсил тушунтириш берилди.

 

Н.АБДУРАИМОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: