Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
14.04.2016

ПАРТИЯ ГУРУҲЛАРИ

қонуний ваколатлардан самарали фойдаланиши лозим

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда вилоят партия кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, туман ва шаҳар партия кенгашлари раҳбарлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Пленум қизғин савол-жавоб ва баҳс-мунозара асосида ўтди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолияти таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди. Илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича таклифлар, электорат манфаатларига қаратилган амалий ишларни янада такомиллаштириш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Алоҳида қайд этилдики, муҳим ижтимоий масалалар бўйича жойларда жамоатчилик ва депутатлик назоратини янада кучайтириш бугунги куннинг талаби ҳисобланади. Ҳудудий ривожланиш дастурлари юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш амалиётини кенг йўлга қўйиш зарур.

Шунингдек, сўзга чиққанлар «Соғ­лом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида барча бирдек масъул эканини, бу борада маҳалла ва бошқа жамоат тузилмалари билан ҳамкорликни янада кучайтириш кераклигини таъкидлашди.

Пленумда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари ­Абдулҳамид Нурматов «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида партия ташкилотлари иштирокини таъминлаш, депутатлик бирлашмаларининг электорат манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш масалалари юзасидан маъруза қилди.

— Маълумки, Соғлом она ва бола йили муносабати билан кенг кўламли Давлат дастури қабул қилинди, — деди у. Шундан келиб чиқиб, партиямиз Марказий Кенгашининг бешинчи пленумида барча даражадаги ташкилотларимиз, маҳаллий Кенгашлардаги гуруҳларимиз зиммасига бир қатор вазифалар юклатилди.

Депутатлар электорат манфаатларини тизимли равишда ўрганиб, таҳлил этиб бориши ҳамда аниқ ташаббуслар билан чиқиши муҳим аҳамиятга эга. Демак, маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз гуруҳлари назорат-таҳлил, депутатлик сўрови институти имкониятларидан янада кенг фойдаланиши, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитувини изчил ташкил қилиши ҳамда сессиялар ва доимий комиссияларга кўпроқ масала киритиши талаб этилади.

Ўтган йили электорат манфаатлари билан боғлиқ 16 масала вилоятимиздаги партия гуруҳлари ва доимий комиссияларда, 10 таси сес­сияларда муҳокама қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткични янада оширишимиз керак, албатта.

Партиямиз Дастурида олис туманларда яшаётган аҳоли, айниқса, аёллар учун тиббий хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш борасида муҳим вазифалар назарда тутилган. Партиямизнинг жорий йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурида айнан ушбу йўналишлардаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларимиз чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли, хусусан, хотин-қизлар учун ижтимоий, маиший ва тиббий шарт-шароитларни яхшилаш, ижтимоий инфратузилма объект­ларини барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш ишларини изчил ўрганиши лозим. Жорий йилда бу борада 16 масалани партия гуруҳлари, доимий комиссиялар ва сессияларда муҳокама қилиш кўзда тутилган.

— Юқорида тўғри таъкидланди. Сессияга масала киритиш, унинг ечими юзасидан назорат ўрнатиш жуда масъулиятли жараён, — деди Олий Мажлис Сенати аъзоси, ­Олтинкўл иқтисодиёт коллежи ­директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Шукуржон Маматқулов. — Бунинг учун дастлаб ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўрганилади, таҳлил қилинади ва доимий комиссия муҳокамасига қўйилади. Асосланган таклифлар, ҳаётий мисоллар тақдим этилсагина, масала сессия кун тартибидан ўрин олади. Бу билан кимнингдир камчилигини кўрсатиш ёки депутатнинг обрўсини ошириш мақсад қилинмайди, албатта. Аксинча, бунда сайловчиларнинг, кўпчиликнинг манфаати ифода этилади. Демак, сессияга масала олиб киришдан мақсад, аввало, одамларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш, демократик ва ижтимоий ислоҳотлар самарадорлигини оширишдан иборат.

Пленумда партия Ҳаракат дастури ижросини изчил таъминлаш, партия ташкилотлари ва депутатлар ҳамкорлигини кучайтириш, бошлан­ғич партия ташкилотлари ишини замон талабларига мослаштириш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. ЎзХДП Бўз туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Матлубахон Тўйчиева, партиямиз фаоли, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Севарахон Фозилжонова ва бош­қалар сўзга чиқиб, пленум кун тартибидаги масалалар бўйича ўз таклифларини баён этишди.

Пленумда навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.