12.04.2016

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ

Бандлик дастури ижросига боғлиқ

Ўтган йили ­Сирдарё вилоят партия кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳларимиз саъй-ҳаракати билан бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Вилоят Кенгашидаги партия гуруҳимиз томонидан туманларда бўш иш ўринлари ташкил этиш бўйича қўшимча имкониятлар ўрганилди ва ушбу масала вилоят Кенгаши сессиясига киритилди.

Сирдарё вилоят партия кенгаши Меҳнат бошқармаси билан ҳамкорликда Мирзаобод туманидаги «Навбаҳор» қишлоқ фуқаролар йиғинида «Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросида Ўзбекистон Халқ ­демократик партияси ташкилотлари амалий иштирокини таъминлаш» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги ЎзХДП гуруҳлари аъзолари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вакиллари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, тарғиботчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

— Партиямиз Сайловолди дастурида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, бандлик даражасини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган, — дейди ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Алишер Тошматов. — Ўтган йили вилоят партия кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги гуруҳларимиз саъй-ҳаракати билан бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Вилоят Кенгашидаги партия гуруҳимиз томонидан туманларда бўш иш ўринлари ташкил этиш бўйича қўшимча имкониятлар ўрганилди ва ушбу масала вилоят Кенгаши сессиясига киритилди. Муҳокамалар жараёнида ЎзХДП депутатлари электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича асосли таклифлар билдиришди.

Ҳар бир депутат ўз сайлов округида бандлик масаласини доимий назоратга олган. Шунингдек, Жамоатчилик қабулхоналарига ишга жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга амалий кўмак ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда.

— Ҳар бир партия ташкилоти ва депутат жорий йилда мазкур масалага эътиборни янада кучайтириши лозим, — дейди халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Мурод Хаитов. — Бунинг учун жойларда оилавий тадбиркорлик, катта сармоя талаб қилмайдиган косибчилик, халқ ҳунармандчилиги, уй меҳнати ва касаначиликни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар, янги лойиҳалар ишлаб чиқишимиз керак. Ҳар бир депутат ўз сайлов округида ана шу соҳалар ривожланиши учун зарур шароитлар яратишда ташаббускор бўлса, самарали депутатлик назоратини олиб борса, кўплаб муаммолар ечим топади, иш ўринлари яратиш имкониятлари кенгаяди. Ишга жойлашишда қийинчиликка дуч келаётган электоратимиз вакилларини аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча шароит юзага келади.

Ўтган йили Мирзаобод туманида меҳнат ярмаркалари орқали 70 дан ортиқ касб-ҳунар коллежи битирувчилари иш билан таъминланди,дейди ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши бўлим ­мудири Бекзод Эшмирзаев. — Бунда партиямиз фаоллари ҳамда депутатларнинг ташаббускорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Коллежни тамомлаган орзу-умидли ёшлар қаерда, қандай шароитда иш бошлаши уларнинг ҳаётга муносабати шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шу боис ёшларни иш билан таъминлаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Тадбирда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан тузилган уч томонлама шартномаларнинг бажарилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш, бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

 

Наврўз ШОДМОНҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.