12.04.2016

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР

партиянинг нуфузи, таъсир кучини оширишда муҳим ўрин тутади

Барфи Омонова ўн беш йилдан бери Мирзачўл туманидаги «Мирзадала» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудий партия ташкилотига етакчилик қилади. Айни пайтда ушбу бошланғич ташкилот 48 нафар пар­тиядошимизни бирлаштирган.

Мазкур бошланғич ташкилот жорий йилнинг дастлабки чорагида 5 нафар фуқарони аъзоликка қабул қилган.

Бугунги кунда улар партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тар­ғиб қилиш, хайрихоҳлар сафини кенгайтириш, электорат вакилларини ўйлантираётган муаммоларни кўтариб чиқиш имкониятларидан унумли фойдаланилмоқда.

Ушбу бошланғич ташкилотнинг партия аъзолари сиёсий ҳамда фуқаролик маърифатини оши­риш, янги аъзоларни танлаш ва қабул қилиш, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ишлаш тажрибасини бош­қаларга намуна қи­либ кўрсатса арзийди.

Қуйи бўғин билан партиямиздан сайланган депутатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик электорат манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу йилнинг дастлабки чорагида бошланғич ташкилотлар билан партия гуруҳлари ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилгани ҳам фикримиз тасдиғи бўла олади. Муҳими, бундай тадбирларда ноанъанавий услублардан, замонавий тарғибот воситаларидан ўринли фойдаланилмоқда.

Вилоятимиздаги 16521 нафар партиядошимизни бирлаштирган 436 бош­лан­ғич ташкилот орасида ана шундай фаоллари борлиги кишини қувонтиради.

Жиззах шаҳридаги «Сангзор» маҳалла фуқаролар йиғини, Ғаллаорол туманидаги «Олимлар» маҳалласи, Бахмал туманидаги «Оқ­тош» қишлоқ фуқаролар йиғини, Арнасой туманидаги тиббиёт бирлашмаси бошланғич ташкилотларига фидойи, салоҳиятли, қатъиятли фаолларимиз етакчилик қилиш­моқда.

Бу йиғилишларни Низом талаблари асосида ўтказиш, ҳудудларга хос бўлган муаммоли масалаларнинг ечимини топиш, зарур ҳолларда таклиф ҳамда ташаббуслар билан чиқиш имкониятини бермоқда.

Шу ўринда ўтган йили бевосита бошланғич ташкилотлар ташаббуси билан 12 масала маҳаллий Кенгашларнинг тегишли доимий комиссиялари ва сессияларида муҳокама этилиб, электоратимиз манфаатларига мос қа­рорлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлашни истардим.

Афсуски, ҳамма бош­лан­ғич ташкилотларимиз фаолиятини ҳам ижобий баҳолаб бўлмайди. Уларнинг айримлари асосан ички партиявий ишлар билан ўралашиб қолаяпти. Тўғ­ри, партияга аъзолар қа­бул қилиш, аъзолик бадалларини йиғиш ҳам керак, албатта. Аммо бугун қуйи бўғин партиямиз Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни ҳар бир аъзога етказиши, партиямиз ташаббуслари мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириши, шу йўл билан партиянинг чинакам таянчига айланиши лозим, деб ҳисоблайман.

Энди бир ўйлаб кўрайлик: йил бўйи сафига янги аъзо қа­бул қилмаган, ҳу­дудга хос ижтимоий муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилмаган, ҳамон эскича қарашлардан воз кечолмаган бошланғич ташкилотлар билан муроса қилиб бўладими?

Шуларни инобатга олган ҳолда, ўтган йили вилоятимиздаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга ­оширилди. Натижада бугунга келиб Жиззах туманидаги «Оқ олтин» қишлоқ фуқаролар йиғини, Ғалла­орол туманидаги «Маржонбулоқ кони», «Мирзабулоқ» қишлоқ фуқаролар йиғини сингари бошлан­ғич ташкилотлар фаолиятида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Одатда, бошланғич ташкилот фаолиятидаги ижобий ёки салбий жиҳатлар етакчининг қобилиятига боғлиқ. Етакчи партия ишидан яхши хабардор, салоҳиятли ва ташаббускор бўлса, у раҳбарлик қилаётган қуйи бўғиннинг мавқеи ҳам шунга яраша юқори бўлади.

Шунинг учун вилоятимизда бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришда етакчилар билан ишлашнинг турли механизмларидан фойдаланиляпти. Хусусан, ҳар ойнинг тўртинчи жумаси бошланғич ташкилотлар куни, деб белгиланган. Шу куни вилоят, туман, шаҳар партия кенгашлари фаоллари, депутатлар, мутахассислар бошланғич ташкилотларда бўлиб, уларга ҳар томонлама ёрдам бе­ришяп­ти.

Бундан ташқари, жойлардаги намунали бош­лан­ғич ташкилотларда етакчилар иштирокида ўқув-семинарлар ўтказишни йўлга қўйганмиз.

Уларда илгари сурилган таклифлар, фикр-мулоҳазаларни эътиборга олган ҳолда, намунали бошланғич ташкилотларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, етакчиларни рағбатлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Бошланғич ташкилот — партиянинг халққа энг яқин бўғини. У бир мақсад йўлида бирлашган инсонлардан ташкил топади. Бу эса ижтимоий масалаларни ўрганиш, электорат манфаатларини ишончли ҳимоялашда асқотади. Шундай экан, бугун пар­тиямизнинг ҳар бир бошланғич ташкилоти, унинг етакчиси олдида муҳим вазифалар турибди.

Булар аҳолини ўйлантираётган масалаларни чуқур ўрганиш, таҳлил қи­лиш, юқори пар­тия ташкилотлари, депутатлик бирлашмаларига етказиш, мазкур масалани ҳал этиш йўлида тиним билмай курашиш кабиларни ўз ичига олади. Демак, бугун бошланғич ташкилотлар ва уларнинг етакчиларидан ҳар қачонгидан кўп­роқ фаоллик, ­фидойилик, қатъият талаб этилади.

 

Дилшод НОРМАТОВ,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши сектор мудири.



DB query error.
Please try later.