Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
05.04.2016

МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Сиёсий партиянинг жа­миятда ўз ўрнига эга бўлиши, таъсир кучи ошиши кўп жиҳатдан унинг электорат билан ишлаш механизмига боғлиқ. Шу боис ҳар бир партия унга ишонган, қўл­лаб-қувватлаган кишилар манфаатини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари қошида фаолият кўрсатаётган ­Жамоатчилик қабулхоналари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мисол учун, биргина Узун туман кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонасини оладиган бўлсак, ўтган йили унга 50 га яқин, жорий йилнинг шу даврига қадар 10 дан ортиқ мурожаат бўлган. Туман партия кенгаши мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этишда ҳамкор ташкилотлар, халқ депутатлари туман Кенгашига партиямиздан сайланган депутатлар кўмагига таянмоқда.

Хўш, мурожаатларда қандай масалалар кўтарилмоқда?

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Жамоатчилик қабулхонасига тушган мурожаатларнинг аксарияти коммунал хизматлар, бандлик масаласи, иш ҳақи, нафақа ва пенсияларни ўз вақтида олиш каби ижтимоий масалаларга тўғри келмоқда. Муро­жаатлар партия фаоллари ва депутатлар томонидан пухта ўрганилиб, уларнинг аксарияти ҳамкор ташкилотлар ёрдамида ҳал этилди, қолганларига юридик маслаҳатлар берилди.

Маълумки, мурожаатлар таҳлили ҳудудда қайси йўналишларда ­муаммолар борлиги, нималарга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида хулоса қилиш имконини беради. Шунинг учун халқ депутатлари туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳи аъзолари доимий комиссия ва сессиялар муҳокамасига масала киритишда Жамоатчилик қабулхоналарига тушаётган мурожаатлар таҳлилидан унумли фойдаланишлари зарур, деб ўйлайман.

Электорат вакилларининг жорий йилдаги мурожаатларига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг аксарияти ишга жойлашиш масаласида бўлган. Жумладан, февраль ойида 3 нафар фуқаро ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилган. Туман партия кенгаши раиси саъй-ҳаракати билан Лола Бердиева, Сайёра Абдуллаева, Наргиза Азизова «Сувоқова» давлат унитар корхонаси туман филиалига ишга жойлашди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керак, мазкур корхонада партиямизнинг бошланғич ташкилоти фаолият юритади. Зеро, мурожаатлар ижобий ҳал этилишида қуйи бўғинларнинг ҳам ҳиссаси катта бўляпти.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Жамоатчилик қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш зарур. Бунинг учун, менимча, Жамоатчилик қабулхоналарини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бойитиш ҳамда қабулхоналар иш кунларини аҳоли учун қулай бўлган кунларда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, қандай муаммолар бўйича мурожаатлар қайд этилаётганини мунтазам кузатиб бориш, намунали қабулхоналар иш тажрибасини оммалаштириш лозим.

Шу орқали партиямиз ғояларига хайрихоҳ кишилар ишончини оқлаш, электорат муаммоларига ечим топиш, жамиятдаги мавқеимизни янада мустаҳкамлашга эришамиз.

 

Фаррух АБЖАЛОВ,

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши бўлим мудири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: