Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
31.03.2016

ТАКЛИФ, ТАШАББУС, ТАЖРИБА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши намунали бошланғич ташкилотлар фаолиятини оммалаштирмоқда

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгашига борганимизда ташқарида кўпчилик йиғилиб турган экан. Салом-аликдан кейин автобусга таклиф қилишди. Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилоят, туман ва шаҳар партия кенгаши раислари, бошланғич ташкилотлар етакчилари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот ­воситалари вакилларидан иборат гуруҳ Зангиота тумани сари йўлга тушдик. Йўл-йўлакай Ватанимиздаги тинчлик ва осойишталик, мамлакатимизда фуқаролар, оддий одамлар шуурида демократияни қарор топтириш, бунда сиёсий партияларнинг ўрни ҳамда аҳамия­ти каби мавзулар хусусида суҳбатлашиб кетдик.

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Сирожиддин Аъзамов бошчилигидаги гуруҳ Зангиота зиёратгоҳида тўхтади. У ерда мажмуа тарихи билан бирга, истиқлол йилларида амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Зиёратгоҳ атрофидаги ранго-ранг гуллар, сокин манзара одамга руҳий қувват бағишлайди.

Кейинги бекат «Эскиқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич ташкилот бўлди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Наргиза Аҳмедова билан биргаликда фуқаролар йиғини ҳовлисига дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисмига ўтилди. Тумандаги намунали бошланғич ташкилотлар билан танишиш шу ердан бошланди.

— Ҳеч ким бошланғич партия ташкилотига шунчаки келиб-кетиши керак эмас, — деди тумандаги 33-умумтаълим мактаби директори, партия­миз фаоли Зулфия ­Зокирова. — Шунинг учун Президент асарлари, сиёсий адабиётлардан лавҳалар ташкил этганмиз. Ҳар бир ўтказилаётган тадбир, сиёсий ўқув, фуқаролардан тушаётган мурожаат баённомасини йиғиб борамиз. Бу ишларга фаол ёшлар, хотин-қизлар жалб қилинади. Маҳалламиз аҳлининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ўйлантираётган масалаларни чуқурроқ ўрганишда ишимизга бўлган муносабат муҳим ўрин тутади. Ўйлайманки, бошланғич ташкилот хонасида аъзолар ҳақидаги маълумот, партиямиз ғоя ва мақсадларини акс эттирувчи лав­ҳалар бўлса, одамларнинг эътиборини тортади, ишончини оширади.

Ойнинг ҳар пайшанбасида фуқаролар мурожаатларини қабул қиламиз ва депутатлар билан бирга уларни ҳал этиб борамиз. Охирги пайшанбада эса сиёсий ўқув ташкил этилади. Унда қонунчилигимизга оид ўзгаришлар, сиёсий партия ва унинг аъзолари зиммасига юклатилган вазифалар тушунтириб борилади.

Бошланғич ташкилот хонасида кўплаб саволларга жавоб топиш мумкин эди. Масалан, бошланғич ташкилот аъзолари, ҳудуддан сайланган депутатлар, ЎзХДП фаоллари ҳақидаги маълумот ва уларнинг расмларидан иборат бурчак, туман харитаси, унда алоҳида белгилар билан ажратилган ЎзХДП ташкилотларидан тортиб, бир манзилдан бошқа манзилга олиб ­борувчи жамоат транспорти йўналишларигача аниқ ­кўрсатилган. Аъзоларнинг ўз ишига масъулият билан ёндашгани шундоқ кўриниб турибди.

Навбатдаги бекатлар «Токзор» маҳалласи ва ­Назарбек қишлоқ врачлик пункти бўлди. У ердаги бошлан­ғич ташкилотлар фаолияти ўрганилди. Одамларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди. Айрим камчиликлар ҳам эътибордан четда қолмади. Биринчи қисмнинг сўнгги манзили туман партия кенгаши эди. У ердаги ишлар, одамлардан тушаётган мурожаатлар сони ва уларнинг натижаси партия фаоллари ҳамда депутатларнинг меҳнатини кўрсатиб турарди.

Семинарнинг иккинчи қисми Зангиота маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида давом этди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Акмал Умаралиев «Сиёсий партия етакчиларининг имижини яратиш» мавзусида маъруза қилди.

— Одамларга таъсир қилишнинг турли омиллари бўлиб, ташқи кўриниш ва шунга мос равишда сўзлаш улар орасида энг самаралиси ҳисобланади, — деди у. — Одамларни ишонтириш учун умумий гаплар эмас, аниқ фактлар, қатъий талаб ва таклифлар керак бўлади. Билимли инсон ҳар қандай вазиятда тўғри йўлни топа олади. Одамларни эшитиш орқали ҳам уларнинг ишончини, меҳрини қозониш мумкин.

Маърузачи дунё тажрибасидан мисоллар, олимлар, файласуфларнинг қарашлари ҳамда олиб борган тадқиқотлари ҳақида сўз юритди.

Нотиқлик маданияти хусусида ҳам фикр алмашилди. Ўқув-семинар интерактив тарз­да олиб борилди. Бош­лан­ғич ташкилот етакчилари, партия фаолларига юклатилган вазифалар, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақидаги тезкор савол-жавоблар ор­қали йиғилганларнинг билими синовдан ўтказилди.

— Бугун биз фаолиятини ўрганган бошланғич ташкилотлар тажрибасини оммалаштириш лозим, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Дониёр Каримов. — Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтириш, унинг аъзоларини партия юқори ташкилотлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси олиб бораётган ишлар билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, партиямиз Марказий Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бошланғич ташкилотларда бўлиб, долзарб масалалар бўйича тадбирлар, семинарлар ўтказишмоқда. Партиямиз Марказий Кенгашида БПТлар сектори ташкил этилгани бу борадаги ишларимизни янада жонлантирди. Ўйламайманки, келгусида бу тажриба янада оммалашиб, мамлакатимизнинг олис ҳу­дудларигача етиб боради.

— Бугунги семинардан кўзланган асосий мақсад намунали бошланғич партия ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишишдир, — деди ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси ўринбосари Меҳрож Дархонов. — Чунки қуйи бўғин аҳоли ўртасида доимий ишлайди, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва депутатларга етказади. Ўтган давр мобайнида аҳоли томонидан тушган 50 га яқин мурожаат халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан ҳамкорликда ижобий ечим топди. Тумандаги мавжуд 70 бошланғич ташкилотимиз асосий эътиборни электорат манфаатларига қаратиб ­келяпти.

Ўтказилаётган ўқувлар келгусидаги ишларимизни янада жонлантиришга хизмат қилишига ишонаман. Ўқув жараёнида партия тизимида фаолият кўрсатаётган ёш кадрларда сиёсий соҳани ўрганиш, етакчилик қобилиятини намоён этишга иштиёқ кучлилигига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, уларда ўз фаолиятини тан­қидий-таҳлилий баҳолаш кўникмаси шаклланиб бораётгани эътиборга молик. Айниқса, партия ғояларини амалга ошириш технологиялари, аъзолар ва хайрихоҳлар сонини янада кўпайтириш масалаларидаги фикр-мулоҳазалар тадбирларнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади.

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар ­кенгаши раиси Дониёр ­Азизхўжаев «Бошланғич пар­тия ташкилотлари фао­лия­тининг Устав талаблари» мавзусида маъруза қилди. У ўз нутқида депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида янги иш ўринлари яратиш, аҳолини оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, бошланғич ташкилот партия гуруҳи билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ўрганиш борасидаги тажрибасини ошириб бориши зарурлигини қайд этди. Бунда давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари раҳбарларига депутатлик сўровлари юбориш яхши самара беришини айтиб ўтди.

 Иштирокчилар кун давомида ўтказилган амалий тадбир ҳар томонлама самарали бўлганини таъкидлашди.

Зангиота туманидан Ўз­ХДП вилоят кенгаши томон қайтаётганимизда ҳам келгуси режалар ҳақида баҳс-мунозаралар қизғин давом этди, турли таклифлар билдирилди. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалий семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.