Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
31.03.2016

ПОЙТАХТ ЙЎЛЛАРИ

янада кенг ва равон бўлади

«Тошкентбошплан ЛИТИ» давлат унитар корхонасида Тошкент шаҳрида автомобиль йўллари ва кўприклар қурилиши, айрим трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

— Пойтахт ҳудудидаги йўлларни қуриш ва созлаш, мавжуд стандартлардан Европа йўл стандартларига ўтиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган алоҳида концепция асосида бос­қичма-босқич амалга оширилади, — деди Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов. — Яқин кунларда трамвайлар ўрнига автобуслар қўйилади. Жумладан, 5 апрелдан бошлаб, 13-трамвай йўналишида 13-Т автобуси қатнайди.

Анжуманда таъкидланишича, трамвайлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Бош­қа транспорт воситалари қатновига халақит бермоқда.

Бунинг устига трамвай йўллари замон талабларига мос келмайди. Аҳолига қулайлик яратиш, сифатли тран­спорт хизмати кўрсатиш мақсадида 87,8 километрлик трамвай йўли демонтаж қилинади.

Матбуот анжуманида айтилишича, йўл усти кўприкларининг хавфсизлиги, ер ости йўлига нисбатан арзонга тушиши, нисбатан қисқа муддатда битиши ҳисобга олиниб, «Отчопар» ҳамда «Бек барака» бозорлари атрофида ҳамда Қўйлиқ массиви ҳудудида ер усти йўллари қуриш режалаштирилган.

«Нурафшон» кўчасининг Беруний кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача бўлган қисмида қуриладиган 3,8 километр­лик айланма йўл марказий кўчаларда транспорт тиғизлигини камайтириш имконини беради. Ҳозирги пайт­да «Нурафшон» кўчасидаги ҳаракат оқими соатига 4 мингта машинага орт­гани туфайли мавжуд кўприкка меъёридан анча кўп юк тушмоқда. Шунинг учун бу йўналишда ҳам янги кўприк (эстакада) қурилиши режалаштирилмоқда.

Нукус кўчаси Ш. Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача яна 1 километрга узайтирилади. Беруний кўчасининг Шароф Рашидов кўчасигача, «Нурафшон» кўчасининг Беруний кўчасидан «Оқтепа» майдонигача узайтирилиши, Муқимий, Нукус, Қодирий, Шароф Рашидов, «Нурафшон» кўчаларининг давом эттирилиши орқали янги транспорт ҳалқа йўли барпо этилади.

Шаҳарнинг марказий кўчаларидаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида «Тараққиёт» кўчаси ҳам узайтирилади, Паркент кўчасидаги катта ҳаракат оқими ҳисобга олиниб, кўчанинг «Олтинтепа» кўчасидан «Катта ҳалқа йўли» гача бўлган қисми реконс­трукция қилинади.

Матбуот анжуманида журналистларнинг мавзуга оид саволларига жавоб берилди.

 

Наврўз ШОДМОНҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.