Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
26.03.2016

ЎЗБЕКИСТОН — ГУРУҲ ПЕШҚАДАМИ

Футбол бўйича 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг «Н» гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Филиппин футболчилари билан куч синашди. Унда ҳимоячи Анзур Исмоилов томонидан киритилган ягона тўп ҳамюртларимизга ғалаба келтирди — 1:0. Ушбу муҳим уч очко футболчиларимизнинг ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олишини таъминлади.

—      Бугунги ўйин қийин ўтди, — деди терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян. — Гарчи, рақиб номдор терма жамоа бўлмаса-да, улар майдонда чиройли футбол намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатишди. Ҳозирда барча мамлакатларда миллионлар ўйини жадал ривожланмоқда. Бугун бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик. Рақиб ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат қилиш ва фақат ғалаба учун майдонга тушиш лозим. Кўпчилик мутахассислар Филиппин футболчиларини Малайзия терма жамоасига тенглаштиришганди. Бундан ҳайрон қолгандим. Рақиб посбони Англия биринчилигида ўйнайди, у «Челси» футбол мактабини тамомлаган. Муҳими, бугун ғалаба қозондик ва гуруҳ пешқадами бўлиб олдик. Мақсадимиз — 29 мартда Баҳрайн терма жамоаси билан бўладиган ўйинни ҳам ғалаба билан якунлаб, юқори кайфиятда кейинги бос­қичга йўлланма олишдир.

Гуруҳдаги иккинчи жуфтликда Баҳрайн — Яман футболчилари ўзаро рўбарў келди — 3:0.

 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа низомига кўра, саккизта гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга тўртта иккинчи ўрин соҳиби ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олади. Сўнгра, ўн иккита терма жамоа жаҳон чемпионати финал босқичига бериладиган 4,5 йўлланма учун олтитадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Мазкур бос­қичга 12 апрель куни Куала-Лумпурда қуръа ташланади.

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.