Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
24.03.2016

ЎЗХДП ФРАКЦИЯСИ АЪЗОЛАРИ

сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Сиёсий партиянинг Сайловолди дастури ижросини таъминлаш, электорат манфаат­ларини самарали ҳимоя қилишда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолияти ғоят муҳим аҳамиятга эга. Чунки ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалалар ечими айнан қонун ижодкорлиги жараёнида ўз ифодасини топади. Бу жараёнда депутат қанча фаол бўлса, ҳаётни чуқур билса, қонунлар шунча мукаммал бўлади.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ шу кунларда депутатлар, хусусан, ЎзХДП фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Бундай учрашувлар фракциянинг электорат, сайловчилар фикр-мулоҳаза ва таклифлари асосида ишлаш имконини янада кенгайтириши билан аҳамиятлидир. Сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар давомида кўтарилган муҳим ижтимоий масалалар, аҳоли томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар депутатларнинг келгуси фаолияти йўналишларини янада аниқ белгилаб олишида муҳим ўрин тутади.

Депутатлар учрашувларда давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, таш­қи сиёсат, хавфсизликни таъ­­минлаш, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаёт­ган кенг кўламли ишлар ҳамда партия Сайловолди дастури ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида сайловчилар, электорат вакилларига атрофлича ахборот бермоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг аъзолари 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти, янги қабул қилинган қо­нунларнинг мазмун-моҳия­ти, айни пайтда парламентда муҳокама қилинаётган қо­нунлар лойиҳаларининг аҳа­мияти, Соғлом она ва бола йилида партия ташкилотлари ва депутатлар зиммасида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр алмашмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, учрашувларда билдирилган таклиф-мулоҳазалар ҳамда кўтарилган масалалар бўйича маълумот тайёрланиб, фракция қошида тузилган ишчи гуруҳига тақдим этилади.

Учрашувлар сайловчиларнинг фаол иштироки, қизғин савол-жавоблар билан ўтмоқда.

Пойтахтимиздаги 128-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Рустам Комиловнинг сайловчилар билан бўлган учрашувида бунга яққол амин бўлдик.

Яшнобод туманидаги 30-оилавий поликлиникада ўтказилган учрашув расмий тадбир, мажлис шаклида эмас, ноодатий тартибда бўлиб ўтди. Депутат поликлиникада аҳолига яратилган шарт-шароит, кўрсатилаётган хизматлар, тиббиёт муассасасининг бу борадаги имкониятлари билан яқиндан танишди. Тиббиёт ходимлари, аҳоли вакиллари билан бўлган самимий ва қизғин суҳбат асносида тиббий хизмат, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан таш­қари, ички йўллар сифати, бандлик, ижтимоий нафақалар тўлашнинг ҳу­қу­қий асослари ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувга келганларнинг жойларда қо­нунлар ижроси билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларини тинг­лади.

— Поликлиникада яратилган шароит билан танишиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик, — дейди Рустам Комилов. — Тиббиёт муассасаси зарур жиҳозлар билан таъминлангани, аҳолига қатор қулайликлар яратилгани фикримиз тасдиғидир. Сайловчилар билан суҳбатлашганимизда тиббий хизматлар сифати ошгани тўғрисида гапиришди. Учрашув давомида сайловчилар ижтимоий масалаларда қатор таклиф-мулоҳазаларни ҳам билдиришди.

— Қонунчилик палатаси депутатининг поликлиникамизга келиб, бу ердаги шароитлар билан танишиши, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашгани бизни жуда қувонтирди, — дейди 30-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Дилрабо Мамажонова. — Поликлиникамиз ўтган йили реконструкция қилинди. Бу ерда 40 минг нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Хизматлар сифати яхшиланяпти. Ҳозир умумий амалиёт шифокорларига эҳтиёж сезяпмиз. Депутат нафақат поликлиника ходимлари, балки аҳоли вакилларини ҳам қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди. Бундай мулоқотлар ҳар томонлама фойдали, деб ўйлайман.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.