Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
24.03.2016

ИҚТИСОДИЁТНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

масаласига бағишланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган илмий-амалий конференция ана шу мавзуга бағишланди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси мутахассислари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, ТДИУ ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини институционал ривожлантиришнинг асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази ҳамда қатор олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

Тадбирни Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев очди.

— Конференциянинг мақсади Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва бу борада соҳа мутахассислари олдида турган вазифаларни ҳал этиш юзасидан илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир, — деди у. — Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида мутлақо янги институтлар яратилди ҳамда хўжалик фаолиятини юритиш ва ривожлантиришни белгилаб берувчи институционал муҳит шакл­ланди. Мазкур муҳитнинг асосини ташкил қилган расмий қоидалар ва нормалар мамлакатимизда хусусий мулкчилик шаклланишига, ишлаб чиқариш ва бизнес юритишда бозор муносабатларига ўтиш ва янгича бошқарув тизимининг барпо этилишига, макроиқтисодий мутаносибликнинг таъминланишига ҳамда барқарор иқтисодий тараққиётга кучли таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан олганда, бугунги конференция Президентимиз маърузасида белгилаб берилган хусусий мулк­чиликни, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Конференцияда таъкидланганидек, институтлар ва институционал нормаларни такомиллаштириш ва янгиларининг ҳаётга жорий этилиши мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ўзаро иқтисодий муносабатларни тезлаштиради ва соддалаштиради, инвестиция муҳитининг жозибасини ошириб, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрўси юксалишига хизмат қилади.

— Ҳар қандай жамият институционал муҳитни ташкил этувчи маълум бир институтлар доирасида фаолият юритади ва ривожланиб боради, — дейди иқтисод фанлари доктори, профессор Бозорбой Беркинов. — Кўплаб хорижий мамлакатларда институционал омилларни давлат ва жамият ривожланишидаги ролини ошириш, уларни иқтисодий ўсишга таъсирини таҳлил қилиш ва барқарорлаштиришнинг муҳим воситаларидан бирига айлантириш бўйича чуқур назарий ва илмий-амалий тад­қиқотлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда эса «ўзбек модели» ва унинг негизи бўлган беш тамойил асосида босқичма-босқич амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар бу соҳанинг ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Анжуманда, ўрта ва узоқ истиқболда иқтисодий ривожланишнинг барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ҳамда аҳоли турмуш даражасининг юксалишига салбий таъсир этувчи омилларни олдиндан билиш, ва уларни инобатга олганда шаклланган институционал муҳит сифатининг иқтисодий ривожланишга ҳамда институционал ўзгаришларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Конференциянинг ялпи ва шўъба мажлисларида 15 дан ортиқ илмий маърузалар муҳокама этилди.

Конференцияга тақдим этилган илмий мақолалар ва маъруза матнлари алоҳида тўплам сифатида чоп этилади.

Анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов иштирок этди.

 

Нурали ОРИПОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.