Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
17.03.2016

САВОЛ ВА ЖАВОБ

— Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилиши ҳақида эшитдим. Шу бўйича кенгроқ маълумот олмоқчи эдим.

 

Юлдуз ҚОДИРОВА, Қашқадарё вилояти.

 

 

Акмал УМАРАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Президентимизнинг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ногиронлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бош­қа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш кўзда тутилган.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат тузилмасида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бошқармасини, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғ­лиқни сақлаш бош­қармалари тузилмасида тиббий-ижтимоий ёр­дам кўрсатиш шўъбаси фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган. Туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тузилмасида эса тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.

Эндиликда янги ташкил этиладиган бўлинмалар қуйидаги вазифаларни бажаради:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилаётган Мурувват ва Саховат уй-интернатлари, ногиронлар учун реабилитация марказлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларни Мурувват ва Саховат уй-интернатларига, ногиронлар учун реабилитация марказлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория муассасаларига юборишга кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўзганинг ёрдамига муҳтож бўлган ёлғиз кекса фуқароларни аниқлаш ва уларга уйида парваришлашни инобатга олган индивидуал дастур асосида ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;

аҳолининг ҳожатманд қатламлари талабларига кўра, уларга мос тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш турларини танлаш ва тақдим этиш, шу жумладан, ортопедик буюмлар, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскалари билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини олиб бориш.

Молия вазирлиги марказий аппарат тузилмасида ҳамда ҳудудий молия бош бошқармаларида ташкил этиладиган шўъбалар томонидан фуқароларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдамларни тайинлаш ва тўлаш мониторинги олиб борилади.



DB query error.
Please try later.