Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
17.03.2016

ЗАМОНАВИЙ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ

акциядорлик жамиятлари ривожланишида долзарб аҳамият касб этади

Президентимизнинг 2015 йил 23 январда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида парламент фаолияти атрофлича сарҳисоб қилиниб, қонунлар сифатини ошириш, минтақалар, тармоқлар ва давлатнинг умумий манфаатлари мутаносиблигини самарали таъминлашга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Шундан келиб чиқиб, парламент фаолиятини замонавий талабларни инобатга олган ҳолда, тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги сифатини ошириш,  бу борадаги камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш тақозо этилади.

Дарҳақиқат, бугун қабул қилинаётган қонунлар ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришига, одамлар ҳаётига, сиёсий, иқтисодий тараққиётга қандай таъсир кўрсатаётганини чуқур таҳлил қилиш, қонунларнинг ижрочиларга етказилиш жараёнини албатта ўрганишнинг ҳуқуқий асосини мус­таҳкамлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Фарҳод УМАРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Маълумки, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ушбу Қонун корпоратив бошқарув соҳасидаги муҳим ҳужжат бўлди. Шунинг учун Қонунга тўлиқ риоя қилинишига эришиш, акциядорлар, биринчи навбатда миноритар акция эгаларининг кафолатларини таъминлаш, бу масалада маъмурий, жиноий, хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш талаб қилинади. Ривожланган мамлакатлар қонунчилигида барча корпоратив муносабатлар, тизимга алоқадор тартиб-таомиллар қонуний жиҳатдан ҳамда суд ҳимояси билан тўлиқ қамраб олинган.

2015 йилда давлатимизда корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, унинг ҳақиқий бозор хусусиятларига эга бўлишини таъминлаш борасида салмоқли ишлар қилинди. Барча акциядорлик жамиятларининг фаолияти тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди, корхоналарни корпоратив бошқариш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида акциядорлик жамиятларининг янги намунавий тузилмаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шу тариқа замонавий корпоратив бош­қарув тизими талабларини инобатга олган ҳолда, лавозим ва касбларнинг янги классификатори ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган 566 янги тоифа киритилди.

Мазкур классификатор асосида раҳбарлар таркиби аттестациядан ўтказилди. Раҳбар кадр­ларнинг корпоратив бош­қарувнинг замонавий усул ва принциплари, менежмент ва маркетинг бўйича билимларини баҳолаш ушбу синовнинг асосий мақсади қилиб қўйилди. Унинг натижаларига кўра, аттестация қилинган 721 нафар раҳбар ходимнинг ярми – 49 фоизи аттестациядан ўтган бўлса, уларнинг ҳар учинчиси аттестациядан шартли равишда ўтказилган, 20 фоизи ёки ҳар бешинчи раҳбар эса эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас, деб топилган. Бўшаб қолган раҳбарлик лавозимларига пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланган.

Германияда жойлашган Европа менежмент ва технологиялар мактабининг фаол иштирокида мамлакатимизда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ташкил этилди. Бу ерда акциядорлик жамиятларининг раҳбар ходим ва мутахассислари тизимли асосда тайёрланмоқда, малакаси оширилмоқда.

Шунингдек, ўтган йили Германия ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган бошқа давлатлардаги етакчи таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини кенг жалб қилган ҳолда, мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари, банклар ва йирик корхоналарнинг 160 нафардан ортиқ раҳбар ходими корпоратив бошқарув соҳасида малака оширди, уларнинг ярми Германия корхоналарида тажриба орттирди.

Умуман, акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича мамлакатимизда кенг кўламли ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Президентимиз Қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси Корпоратив бошқарув кодексини тасдиқлаб, эълон қилди. Мазкур Кодекс акциядорлик жамиятлари учун тавсиявий характерга эга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда халқаро корпоратив бошқарув тамойилларига асосланган.

Албатта, Кодекс Давлатимиз раҳбари томонидан акция­дорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

Бир сўз билан айтганда, Корпоратив бошқарув кодекси акциядорлик жамиятининг ижроия органи, унинг кузатув кенгаши, акциядорлари, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, жумладан, кредиторлар манфаатларининг мутаносиблигига эришишга қаратилган (шу шахслар ўртасидаги) ўзаро муносабатлар тизими ҳисобланади. Ҳар бир акциядорлик жамияти мутасаддилари, ёш мутахассислар, акциядорлар, қолаверса, ишчи-ходимлар ана шу ҳужжат билан яқиндан танишиб чиқиши зарур, деб ўйлайман.  

Кодекс акциядорлик жамиятлари фаолияти самарали ташкил этилиши, ишлаб чиқариш қувватлари модернизация қилиниши, техник ва технологик жиҳатдан янгиланиши, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва ташқи бозорларга йўналтирилишида долзарб аҳамият касб этади. Буларнинг барчаси акциядорлик жамиятларида меҳнат қилаётган минг-минглаб ишчи-ходимлар, яъни Ўзбекистон Халқ демократик партияси электорати вакиллари манфаатлари таъминланишида муҳим ўрин тутади.

Шу ўринда ўзимизга бир тасаввур қилиб кўрайлик. Битта корхона, акциядорлик жамиятининг ишлари яхши юришмаса, замон талаблари даражасида фаолият кўрсатмаса, бундан қанча одам, қанча оила зиён кўради? Иш ўринлари қисқаради, меҳнат ҳуқуқлари таъминланмай қолади, корхона-ташкилотнинг маҳсулоти ёки хизмати сифати пасайиб кетади. Буларнинг ортидан кейинчалик бош­қа муаммолар ҳам келиб чиқаверади.

Аксинча, акциядорлик жамиятларида замонавий бошқарув усуллари жорий этилиши, шу орқали уларнинг фаолияти ривожланиши оддий ишчи-ходимларнинг даромади кўпайишига, ҳар томонлама қулай меҳнат шароити яратилишига, ижтимоий ҳимоя самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

Хулоса шуки, акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган ушбу Кодекс ҳисобдорлик, шаффофлик, ҳаққонийлик каби тамойиллар устуворлиги таъминланишида муҳим ўрин тутади.



DB query error.
Please try later.