Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
12.03.2016

ЯХШИЛИК ҚИЛИБ ЯШАДИМ...

Деновнинг «Юрчи» маҳалласида истиқомат қилувчи Иқлим момо Бобораҳматова 8 март куни 100 ёшга тўлди!

— Ҳаётнинг паст-баландини кўрдим, — дейди у. — Ҳамиша яхшилик қилиб, яхши одамларга ёндашиб, сабр-тоқат билан яшадик. Раҳматли умр йўлдошим Неъмат Бобораҳматов билан 1940-йил турмуш қургандик. Ўша даврда ҳаёт ниҳоятда машаққатли эди. Пулдан ҳам, тиллодан ҳам бир бурда нон азиз эди. Тонг отар-отмас ҳамма далага, ишга отланарди, қоронғуда силламиз қуриб, уйга қайтардик. Бунинг устига, уруш тинка-мадоримизни қу­ритди. Қимматчилик қаҳатчиликка уланди. Эркаклар фронтга кетиб, даланинг оғир ишлари аёллар ва болалар елкасида қолди. Урушда ҳалок бўлганлар, очликдан нобуд бўлганларнинг саноғи йўқ эди.

 Бахтимиз бор экан, ёруғ кунларга ҳам етиб келдик. Набира, чевара ва эваралар бахтини кўриб, қувониб ўтирибман. Шундай дориломон кунларга етказганига шукр, дейман.

 Дарҳақиқат, аср билан юзлашаётган онахонимиз икки нафар фарзанд, 40 нафар набира, 20 га яқин чевара ва 10 дан ортиқ эваралар ардоғида, элу юрт эъзозида.

 — Маҳалламизда ҳудуди 2 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, — дейди «Юрчи» маҳалла фуқаролар йиғини ­раиси Раҳмонқул Раҳматуллаев. — Улар орасида 20 нафарга яқини саксон ёшдан ошган бўлса, 10 нафари 90 билан тўқнашган, 4 нафар отахону онахон юз билан юзлашган. Пиру бадавлат кексаларни қўллаб-қувватлаб, ҳолидан хабар олиб турибмиз...

— Болалар қобил, бамаъни бўлса, инсон кўп яшайди, болам, — дейди момо. — Жисмоний меҳнат кишини чиниқтиради. Ҳозир ҳам эрта саҳар туриб, томорқани айланаман. Ободлик ва саришталик яхши-да. Кейин бекор ўтирмай, деб, бичиш-тикиш билан шуғулланаман.

 Юзида нур, шукроналик туйғуси балқиб турган мўътабар онахон юрт тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, дастурхон тўкин-сочинлиги, халқ омонлигини тилаб дуога қўл очди...

 

 Абдумалик ҲАЙДАРОВ,

 «Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.